Ўзбекистон | 14:41 / 16.04.2025
6358
2 дақиқада ўқилади

Қурилиш инспекцияси мустақил органга айлантирилади

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси вазирлик ҳузуридан чиқарилиб, ҳукуматнинг мустақил ижро органига айланади. Тадбиркор ва инспекция ўртасида шартнома тузилган ҳолатларда, тадбиркорнинг қурилиш объектида қисқа муддатли давлат қурилиш назорати тадбирлари шартнома шартлари доирасида амалга оширилади.

Фото: Kun.uz

“Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат назоратини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.

Унга кўра, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясини вазирлик таркибидан чиқариб, мустақил республика ижро этувчи ҳокимият органи сифатида шакллантириш белгиланди.

Қурилиш, кўп квартирали уйларни бошқариш ҳамда ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасида назорат функцияларини тўлиқ рақамлаштириш кўзда тутилмоқда.

Шунингдек, хусусий сектор томонидан амалга ошириладиган назорат тизими механизмлари шакллантирилади.

2025 йил 1 майдан:

🔸тадбиркор ҳамда қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш ҳудудий инспекциялари ўртасида шартнома тузилган бўлса, тадбиркорларнинг қурилиш объектларида қисқа муддатли давлат қурилиш назорати тадбирлари шартнома шартлари доирасида амалга оширилади ва “Ягона давлат назорати” ахборот тизимида рўйхатдан ўтказилмайди;
🔸инспекцияга хўжалик юритувчи субъектларнинг молиялаштириш манбаларидан қатъи назар молия-хўжалик фаолиятига аралашиш қатъиян тақиқланади.

Мавзуга оид