АҚШ Украинага ҳарбий ёрдам учун «қарз» миқдорини уч баробарга камайтирди
АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти Россия томонидан кенг кўламли босқин бошланганидан буён Украинага кўрсатилган ҳарбий ёрдам учун «қарз» миқдори бўйича талабларни камайтирди.

Фото: Украина ҚК Бош штаби
Агар аввалроқ Оқ уй Киев 300 млрд доллар қайтариши кераклигини таъкидлаган бўлса, Вашингтонда ўтказилган сўнгги музокаралар давомида бу сумма тахминан 100 млрдгача туширилди. Бу эса Киевнинг ўз баҳосига яқин, деб хабар қилмоқда Bloomberg манбаларига таяниб.
Ушбу сумма қайтарилиши нодир фойдали қазилмалар бўйича битим доирасида муҳокама қилинмоқда. Трамп маъмурияти фикрича, мазкур келишув АҚШга Жо Байден президентлиги даврида Киевга ажратилган маблағларнинг компенсацияси бўлиши керак. Шу билан бирга, Вашингтон Украинага кўрсатилган ҳарбий ёрдамни бўлажак махсус реконструкция инвестиция фондига қўшилган ҳисса сифатида кўриб чиқмоқда, бироқ бу фондга янги инвестиция мажбуриятларини ўз зиммасига олишни рад этмоқда.
АҚШ ва Украина ўртасидаги нодир фойдали қазилмалар бўйича навбатдаги музокаралар 11–12 апрел кунлари бўлиб ўтди. Reuters манбалари маълум қилишича, учрашувлар муҳити «максималистик» талаблар туфайли душманона руҳда ўтган. Аммо АҚШ молия вазири Скотт Бессент Bloomberg агентлигига музокаралар якунига яқин эканини, томонлар 20 апрелгача келишувга эриша олишини айтган.
Аслида, Киев ва Вашингтон ушбу шартномани қишда имзолаши керак эди, аммо Доналд Трамп ва Володимир Зеленский ўртасидаги тортишув туфайли битимга эришилмади.
Шундан сўнг АҚШ Украинага шартларнинг янада қаттиқроқ вариантини таклиф қилди. Хусусан, Вашингтон битим доирасида инфратузилма ва ресурс лойиҳаларида инвестиция бўйича «биринчи таклиф ҳуқуқи» ҳамда ресурсларни устувор равишда харид қилиш ҳуқуқини талаб қилди.
Аввалроқ Володимир Зеленский АҚШ томонидан берилган ҳарбий ёрдамни Украинанинг «қарзи» деб ҳисоблаш нияти йўқлигини айтган эди. Унинг сўзларига кўра, Вашингтон Киевга 100 млрд доллар миқдорида ёрдам кўрсатган, аммо бу маблағлар грантлар шаклида берилган.
Шунингдек, у АҚШ билан нодир фойдали қазилмалар бўйича битимни «украиналикларнинг ўн авлоди» тўлашга мажбур бўлса, имзоламаслигини таъкидлаган эди.
Тавсия этамиз
Уруш бошланди, Нетаняҳу эронликларни исёнга чорлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 20:41 / 15.06.2025
«Сити» ва «Реал»да қайта қуриш бошланди. Ёзнинг илк ҳафталаридаги трансферлар
Спорт | 18:12 / 15.06.2025
АҚШ–Эрон музокаралари тақдири нима бўлади?
Жаҳон | 23:29 / 14.06.2025
Паркентда 3 бола сувга чўкиб ҳалок бўлди
Жамият | 20:35 / 14.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистонда Тошкент – Бали йўналишида тарихдаги биринчи тўғридан тўғри рейс йўлга қўйилмоқда
Жамият | 19:00
-
Дунёдаги энг яхши авиакомпаниялар рейтинги тузилди
Жаҳон | 21:13
-
Шавкат Мирзиёев «Марказий Осиё - Хитой» иккинчи саммитида иштирок этди
Ўзбекистон | 20:36
-
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00
Мавзуга оид

13:00
Россия Киевга дрон ва ракеталар билан вайронкор ҳужум амалга оширди

12:57
Мерц Трамп билан суҳбатдан кейин: Россияга босимни кучайтириш керак

12:49
Россия ТИВ: АҚШ муносабатларни нормаллаштириш бўйича музокараларни бекор қилди

12:03