Ўзбекистон | 07:02 / 16.04.2025
20221
1 дақиқада ўқилади
Афғонистондаги зилзила кучи Ўзбекистон ҳудудларида сезилди
Афғонистонда 6,3 магнитудали зилзила кузатилди. Ўзбекистонда унинг кучи 3-4 баллни ташкил қилди.
16 апрел куни Тошкент вақти билан соат 04:14 да Афғонистоннинг Таҳор ҳудудида зилзила содир бўлди.
Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабарига кўра, эпицентрда сезилиш кучи 4 баллни ташкил этган.
Зилзила эпицентри Тошкентдан 570 км жануби-шарқда, магнитуда: 6,3. Чуқурлиги: 100 км.
Ер силкинишининг Ўзбекистон бўйлаб сезилиши:
- Сурхондарё вилоятида 4 балл, 295 км;
- Фарғона вилоятида 3 балл, 480 км;
- Самарқанд вилоятида 3 балл, 484 км;
- Жиззах вилоятида 3 балл, 485 км;
- Сирдарё вилоятида 3 балл, 495 км;
- Қашқадарё вилоятида 3 балл, 497 км;
- Андижон вилоятида 3 балл, 539 км;
- Наманган вилоятида 3 балл, 545 км;
- Тошкент шаҳрида 3 балл, 570 км.