Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой АҚШ Миллий хавфсизлик агентлигининг уч нафар ходимини ҳибсга олишга ордер берди
Улар Ҳарбинда ўтказилган IX қишки Осиё ўйинларининг муҳим тизимларига киберҳужумлар уюштиришда гумонланмоқда.

Фото: Bloomberg
Ҳарбин полицияси уч нафар АҚШ фуқаросига нисбатан қидирув эълон қилиб, уларни ҳибсга олишга ордер берди. Хитой расмийларининг таъкидлашича, улар Миллий хавфсизлик агентлиги (МХА) ходимлари бўлиб, феврал ойида Ҳарбинда ўтказилган IX қишки Осиё ўйинларининг муҳим тизимларига киберҳужумлар уюштирилишига алоқадор. Бу ҳақида Ҳарбин жамоат хавфсизлиги муниципал бошқармаси баёнотига таяниб South China Morning Post хабар берди.
Идора қидирувга берилган америкаликлар исмини эълон қилган: Кэтрин Э. Уилсон, Роберт Ж. Снеллинг ва Стивен У. Жонсон. Ҳарбин полицияси маълумотларига кўра, ушбу шахслар МХАнинг компютер операциялари бўлимида (S32) ишлайди ва «муҳим ахборот инфратузилмалари ва Huawei каби компанияларга уюштирилган киберҳужумларда бир неча бор иштирок этган».
Таъкидланишича, киберҳужумлар ёпиқ маълумотларни сақлаш тизимлари, жумладан, мусобақа иштирокчиларини рўйхатга олиш, спортчиларнинг шахсий ва тўлов маълумотлари сақланган тизимларга таъсир қилган.
Идоранинг аниқлик киритишича, киберҳужумларнинг энг юқори нуқтаси 2025 йил 3 феврал санасига — биринчи ҳоккей учрашуви ўтказилган вақтга тўғри келади. Гумонланувчилар ёки улар жойлашган ҳудудга оид бошқа ҳеч қандай қўшимча маълумотлар келтирилмаган. Шу билан бирга, идора гумонланувчиларни қўлга олишда ёрдам берадиган маълумотлар учун мукофот ваъда қилган.
Тавсия этамиз
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?
Жамият | 17:08 / 10.07.2025
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00 / 11.07.2025
-
АҚШ Сенати қўмитаси Украинага 500 млн долларлик ёрдам ажратишни маъқуллади
Жаҳон | 02:32
-
Дубайда бош ошпаз ролини сунъий интеллект бажарадиган ресторан очилади
Фан-техника | 01:29
-
Шавкат Мирзиёев маҳалла инспектори бўлган катта лейтенантга капитан унвонини берди, фуқароларни яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тартиби белгиланди — маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:54 / 11.07.2025
Мавзуга оид

02:32
АҚШ Сенати қўмитаси Украинага 500 млн долларлик ёрдам ажратишни маъқуллади

21:44 / 11.07.2025
Хитойда робот ит 100 метр масофани 13 сонияда югуриб ўтди

20:34 / 11.07.2025
Хитойлик олимлар разведка ва қутқарув операциялари учун кибер-ари яратди

19:55 / 11.07.2025