Жамият | 10:49 / 14.04.2025
3113
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонликлар Туркиядаги ёлғон иш таклифлари ҳақида огоҳлантирилди

Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси Туркиядаги ёлғон иш таклифларидан огоҳлантирди.

Фото: Kun.uz

Сўнгги пайтларда айрим фирибгар шахслар Ўзбекистон фуқароларига Туркияда юқори маошли иш таклиф қилиб (асосан фуқароларнинг таниш-билишлари орқали), уларни алдаш ҳолатлари кўпаймоқда.

Ушбу шахслар ишга жойлашиш, уй-жой ва қонуний ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича ёлғон ваъдалар бериб, ватандошларни оғир аҳволга солмоқда.

Агар ноқонуний меҳнат фаолияти бошланса ёки фирибгарлар томонидан алданилса, қуйидаги муаммоларга дуч келиш мумкин:

  • иш ҳақи ваъда қилинганидан анча кам тўланиши ёки умуман берилмаслиги;
  • иш шароитлари оғир ёки ёмон бўлиши;
  • иш берувчи томонидан ноқонуний эксплуатация ва ҳақорат;
  • Туркияда ноқонуний меҳнат қилиш оқибатида депортация ва жарималар;
  • Туркияга келгандан сўнг, аэропортда кутиб олиш ваъда қилиниб, пул ўзлаштирилгандан кейин воситачининг ғойиб бўлиши.

Юқоридаги ҳолатларда ватандошлар ва иш таклиф қилган шахслар ўртасида ҳеч қандай расмий ҳужжат мавжуд бўлмагани сабабли фирибгарларни жавобгарликка тортиш жуда қийин бўлади.

Туркияда ишлаш учун чет эллик фуқаролар махсус рухсатнома — иш рухсатномасига (Çаlışma İzni) эга бўлишлари шарт.

Мавзуга оид

Эълонлар

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Chery Uzbekistan’дан барча Tiggo автомобилларига 0% бўлиб тўлаш имконияти - 36 ойгача

“Uzbekinvest"да глобал иқтисодий трендлар муҳокамасига бағишланган Илмий-амалий кенгашнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди