ЕОИИ Марказий Осиё интеграциясига монелик қилувчи омил бўлиши мумкин — Фарҳод Толипов
Сиёсатшунос Фарҳод Толипов Марказий Осиёдаги геосиёсий жараёнлар юзасидан Kun.uz студиясида кечган суҳбатда минтақанинг иккита давлати Евросиё иқтисодий иттифоқига аъзолиги ҳақида гапираркан, бу ҳолат Марказий Осиёда иқтисодий интеграцияни чигаллаштирувчи омил бўлиши мумкинлигини айтиб ўтди.
ЕОИИ билан боғлиқ у ёки бу расмий ҳужжатлар Марказий Осиёда интеграция жараёнига салбий таъсир қилиши мумкинми, деган мазмундаги саволга Фарҳод Каримов “албатта” дея жавоб берди.
“Мен қозоғистонлик ва қирғизистонлик экспертлар билан доим мулоқотдаман, уларнинг мақолалари, чиқишларини кузатиб бораман. Масалан, Қозоғистондаги экспертлар мамлакатнинг ЕОИИга аъзолигини ташвиш билан баҳолашяпти. “Қозоғистон бу аъзоликдан ютгани йўқ, ютқазди, киришга кирдиг-у, энди қандай қилиб, қачон чиқиш мумкин, ҳозирги маъмурият чиқишга журъат эта олармикан” деб ҳам бош қотиришяпти. Қирғизистонликлар ҳам шуни айтяпти.
Мен нимага бунга урғу бериб таъкидлаяпман? Ўзбекистоннинг 2030 йилгача бўлган стратегиясида ЕОИИ ҳам эслаб ўтилган. 2020 йилда ташкилотда кузатувчи мақомини олгандик, яъни тўлақонлик аъзоликдан бир қадам масофада турибмиз. Қолаверса, куни кеча Ўзбекистон Евросиё тараққиёт банкига аъзо бўлди. Яъни ЕОИИ томон яна бир қадам қўйилди”, – дейди Фарҳод Толипов.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили кузда депутат Акмал Саидов Ўзбекистонда ЕОИИда кузатувчи давлат мақоми “кўпроқ мос келиши”ни айтганди.
“Мен Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш имкониятларини ўрганиш бўйича парламент комиссияси раҳбариман. Биз ушбу ташкилотнинг мингдан ортиқ турли ҳужжатларини синчиклаб ўрганиб чиқдик ва бугун шундай хулосага келдик: Ўзбекистон ЕОИИда кузатувчи мақомини сақлаб қолишдан манфаатдор”, деганди у.
Саидов, шунингдек, Қозоғистон ЕОИИга қўшилишдан “жуда кам фойда олгани”ни қўшимча қилганди.
Евросиё иқтисодий иттифоқи 2001 йилда ташкил қилинган бўлиб, унга Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон ва Россия аъзо саналади. Молдова, Ўзбекистон, Куба ва Эрон кузатувчи давлат мақомига эга.
Тавсия этамиз
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
Ўзбекистон | 14:22 / 09.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Қозоғистонда онасидан ажралган вояга етмаган қиз Ўзбекистонга қайтарилди
Ўзбекистон | 19:10
-
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
Ўзбекистон | 19:08
-
"Aloqa Finance Development mikromoliya tashkiloti" ўз фаолиятини бошлади
Жамият | 19:00
-
Депортация қилинганларга 2 йил давомида хорижга чиқиш паспорти берилмайди
Ўзбекистон | 18:53
Мавзуга оид

19:10
Қозоғистонда онасидан ажралган вояга етмаган қиз Ўзбекистонга қайтарилди

08:40
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди

17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради

14:54 / 12.05.2025