Трампизм чўққиси, Украинада асир тушган хитойликлар ва “таҳқирланган” Нетаняҳу — геосиёсий ҳафта таҳлили
АҚШ-Хитой савдо уруши авж палласига чиқди. Трамп тинчлик ҳақида гапириб, 1 триллион долларлик мудофаа бюджетини эълон қилди. Нетаняҳунинг АҚШга сафари кўнгилдагидек ўтмади. Украина илк марта хитойлик аскарларни асир олди. АҚШ-РФ музокараларни давом эттирмоқда, лекин тинчлик йўлида сезиларли силжиш кузатилмаяпти.
Жорий ҳафтанинг халқаро майдондаги мавзулари муҳокамаси – Kun.uz’нинг жонли эфирдаги “Геосиёсат” дастурида таҳлил қилинди.
— Трамп Хитойга божларни 125% га кўтаряпти, қолган 186 давлат билан келишиш учун қарорни 90 кунга кечиктирди. Хитой билан келишиб бўлмайдими, сабаб нима?
Абдували Сойибназаров: Ҳақиқатда шу кунларда Доналд Трампнинг гоҳ баёнот бериб, гоҳ ортга чекиниши албатта дунё бозорларини ҳам ниҳоятда ларзага солиб ташлади. Яъни божлар ҳақидаги дастлабки баёнотда молиявий фондларда бирданига қулаш кузатилди. Кейинроқ 186 давлат билан тарифлар сиёсати 90 кунга кечиктирилгач фонд бозори яна кўтарилишни бошлади. Менинг назаримда, бу ерда асосий гап Хитой Халқ Республикаси, яъни Доналд Трампнинг мақсади Хитой Халқ Республикасининг Америка Қўшма Штатлари иқтисодиётига етиб олмаслиги. Трамп айтяптики, АҚШнинг ҳамкорлари иқтисодий ва ҳарбий жиҳатдан манфаат кўраётгани, лекин Вашингтон етарлича нафга эришмаётганини даъво қиляпти. Эълон қилинган божлар сабаб Европа Иттифоқи билан Хитой Халқ Республикаси биргаликда АҚШга қарши туриш учун яқинлашётганини ҳам кўриш мумкин. Масалан, Испания расмийлари Пекинга бориб музокаралар олиб бормоқда.
Фазлиддин Мадиев: Доналд Трамп ҳокимиятга келганда уни тушуниш жуда мураккаб эди, лекин айни вақтга келиб унинг ташқи сиёсати ойдинлашмоқда, Яъни Доналд Трампнинг асосий мақсади нима?! Америкалик сифатида унинг мақсади АҚШдаги бойлар ўз мамлакат аҳолисини ўйлагани йўқ, АҚШда ишчи кучи қимматлиги сабабли корхоналарни арзон ишчи кучи мавжуд бўлган давлатларга олиб чиққан, асосан Хитойга кўчирилган. АҚШда ишлаб чиқарилган технологиялар ҳаммаси Хитойда ёки Осиё мамлакатларига кўчиб кетди. Қачонгача АҚШ фақат армиялар билан ташқи дунёни қўрқитиб туради деган саволларни ўртага ташлади.
Хитой ва АҚШнинг божлар уруши қайси босқичгача давом этади?
Бектош Бердиев: Менинг фикримча, Доналд Трампнинг охирги чиқишларидан ҳам буни кўришимиз мумкинки, у кўпроқ Хитой томонининг қўнғироқ қилиб, у билан учрашиб, керак бўлса унга бош эгишини хоҳламоқда. Лекин Хитой томони ҳам ён бермоқчи эмас ва зиддиятда охиригача курашиши ойдинлашяпти. Хитой томони ҳам табиийки жуда катта зарар кўради, бу масала Хитойнинг ички ишлаб чиқариш, иқтисодий салоҳиятига сезиларли зарба беришини тушуниб турибди. Лекин Хитой АҚШ томон бир қадам ташлайдиган бўлса, ундан кейин Трамп яна бошқа талабларни ҳам илгари суриши мумкин. Шунинг учун Хитой томони ҳозирча шошмаяпти. Сўнгги маълумотларга кўра, Трамп Хитойга божларни 145% қилиб белгилаяпти, натижада Қўшма штатларда нафақат нарх кўтарилади, балки маҳсулот олиб кириш ҳам кескин камайиб кетса керак. Фикримча, Трамп бу зиддиятда Хитойга ён беради ва божлар масаласини кўриб чиқади.
Шуҳрат Расул: Асосий масала икки давлат савдо балансининг Хитой фойдасига акс этаётгани. Аслида АҚШ-Хитой Жаҳон савдо ташкилоти доирасида келишувларга эга, лекин Трампнинг даъвоси шу Жаҳон Савдо Ташкилоти низомини бузиб, шунчаки зарар ҳақида гапириб, гўёки савдо баланси бизнинг зараримизга ишлаяпти деяпти.
Ундан ташқари 186 та давлатга турли фоизлардаги божлатни 90 кунга кечиктирди,
Оқ уйдан чиқаётган ҳар бир баёнот дунё сиёсатида ўзгаришларга сабаб бўлади, хўш, бундай қарорлар қабул қилишга ким ундаяпти, Трамп иккинчи сафар сайланган пайти у ўзининг куёви Кушнерга иқтисодий масалаларда маслаҳатчи керак деб айтган ва у Амазон компаниясининг етакчи менежери бўлиб ишлаётган Питер Наварро деган бир шахсни тавсия қилган. Айнан шу одам Трампга божлар масаласида турли маслаҳатлар беряпти, бу ҳақида АҚШ матбуотида фикрлар ҳам янгради.
Ўйлайманки, божлар урушининг якунида Трамп бу тарифларни бекор қилади ёки қисман сақлаб қолиб, Хитойни енгдим деган баёнот берса керак.
Таҳлилчилар шунингдек Трампнинг Нетаняҳу билан совуқлашган муносабатлари, АҚШ-Россия ўртасидаги музокаралар, АҚШнинг Панама канали борасидаги позицияси ҳусусида ҳам ўз фикрларини билдиришди.
Суҳбатни тўлиқ шаклда YouTube саҳифада томоша қилишингиз мумкин.
Тавсия этамиз
Божларни музлатган Трамп, урушдан силласи қуриган Судан – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:50 / 13.04.2025
Сирли эшиклар ва яширин йўлаклар: Тошкент метроси хавфсиз бошпана бўла оладими?
Ўзбекистон | 10:00 / 12.04.2025
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
OpenAI компанияси ўз ижтимоий тармоғини яратиш устида иш олиб бормоқда
Фан-техника | 00:30
-
АҚШ икки ой ичида Суриядаги қўшинларини босқичма-босқич олиб чиқишни бошлайди
Жаҳон | 00:07
-
Ташқи ишлар вазирлиги хориждаги Ўзбекистон фуқароларини доимо ҳимоя қилиб келган — ТИВ вакили
Ўзбекистон | 23:31 / 15.04.2025
-
Google делфинлар билан мулоқот қилиш имконини берувчи технологияни ишлаб чиқди
Фан-техника | 23:21 / 15.04.2025
Мавзуга оид

21:53 / 15.04.2025
Эроннинг ядро дастури: Трамп нега ўзи барбод қилган битимни тикламоқчи?

22:28 / 09.04.2025
АҚШ “Толибон” билан фаол мулоқотга киришди. Ғарбнинг талаблари ўзгардими?

18:10 / 07.04.2025
Эрон армиясини шай ҳолатга келтирди. Уруш эҳтимоли қанчалик?

14:26 / 05.04.2025