Жаҳон | 21:53 / 15.04.2025
5606
3 дақиқада ўқилади

Эроннинг ядро дастури: Трамп нега ўзи барбод қилган битимни тикламоқчи?

12 апрел куни Ўмонда Теҳрон ва Вашингтон ўртасида ядровий тинчлик музокаралари бошланди. Ҳозирча форслар ва америкаликлар юзма-юз кўришишмаяпти: улар алоҳида хоналарда ўтириб, ўмонлик воситачилар орқали мулоқот қилмоқда. Хўш, бу музокаралардан икки томоннинг мақсадлари қандай? Kun.uz мухбири мавзу юзасидан саволлар билан Яқин Шарқ масалалари бўйича эксперт, профессор Фарҳод Каримовга юзланди.

Маълумот учун, 2015 йилда Эрон, бешта давлат ва ЕИ Эроннинг ядровий дастурини чеклаш, бунинг эвазига санкцияларни ечишга қаратилган келишув имзолаган. Лекин 2018 йилда, Трампнинг биринчи президентлик даврида АҚШ бу шартномадан чиққан.

2015 йилда тузилган тайёр келишув бор эди, Трампнинг ўзи бу шартномадан чиқиб, орадан 7 йил ўтиб нега яна Эрон билан келишмоқчи?

— 2015 йилда биргаликда ҳаракатланиш режаси тасдиқланган эди. Унга кўра, Эрон ядровий дастурни очиқлаши керак бўлган. Дастур Халқаро атом энергетикаси агентлиги назорати остида бўлиши керак эди. Шунингдек АҚШ ва Европа Иттифоқидан ташқари, Хитой, Россия, Франция, Буюк Британия, Германия каби давлатлар кўп томонлама келишув иштирокчилари эди.

Лекин ҳокимиятга Трампнинг келиши бу натижаларни йўққа чиқарди. Доналд Трамп Эрон билан боғлиқ шартномага Теҳроннинг стратегик ракеталари назорати ҳақидаги бандни ҳам қўшиш даъвоси билан чиқди. Ундан ташқари, Трамп Эроннинг прокси гуруҳлари масаласига ойдинлик киритишни сўради.

Президент Трамп ўзидан аввалги ҳукуматларни айблаб, уларнинг қарорларини бекор қилишни хуш кўради. Ана шундай қарорлар қаторига АҚШнинг Эрон ядровий дастурига оид шартномага қўшилишига оид қарор ҳам қўшилиб қолган.

2015 йилдаги келишувда Эрон учун уранни бойитиш чеклови 3,67 фоизгача деб белгиланганди. Лекин ҳозир Халқаро атом агентлигининг маълумотларига кўра, Эрон уранни бойитишни аллақачон 60 фоизга етказган бўлиши мумкин. Уран даражаси 90 фоизга етса, бу қуролга айланади.

АҚШ ядро дастуридан воз кечиш эвазига, Эронга нима таклиф қиляпти?

— Музокаралар бўйича етарли баёнотлар берилмаётган бўлса-да, учта йўналиш аниқ. Биринчи йўналиш – Эрон нефтининг жаҳон бозорига чиқарилишига рухсат бериш. Иккинчиси – Эронга Европа ва АҚШдаги музлатилган активларидан фойдаланиш ҳуқуқини қайтариш. Уларнинг қиймати тахминан 10 миллиард доллардан бошланиши мумкин.

Учинчи таклиф – жаҳон молиявий тизимга қайта уланиши. Бу учала масала ҳам Эронга ҳозирги иқтисодий муаммоларини ҳал қилишда бирмунча қўл келган бўларди.

Ўйлашимча, Америка томонидан Эронга шу учта асосий йўналиш ва таклиф бериляпти.

Суҳбат давомида Фарҳод Каримов АҚШ–Эрон муносабатларида Исроил омили, Вашингтон ва Теҳрон келишувга эришмаган тақдирда эҳтимолий кутилмалар қандай бўлиши ҳақида ҳам ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Суҳбатни тўлиқ шаклда YouTube'даги расмий саҳифамизда томоша қилишингиз мумкин.

НормуҳаммадАли Абдураҳмонов

Мавзуга оид

Эълонлар

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани