Тошкентда бўлиб ўтаётган Парламентлараро иттифоқ тадбирида Замбия вакили вафот этди
Замбия Миллий Ассамблеяси котиби Рой Мукоба Нгулубе 7 апрель куни Тошкентда хизмат сафари чоғида қисқа муддатли касалликдан сўнг вафот этди. Парламентлараро иттифоқ раиси Тулия Эксон ва бош котиби Мартин Чунгонг Замбия халқи ва парламентига ушбу мотам юзасидан чуқур ҳамдардлик билдирди.

Фото: IPU
Замбия Миллий Ассамблеяси котиби Рой Мукоба Нгулубе 2025 йил 7 апрель куни Тошкентда хизмат сафари чоғида қисқа муддатли касалликдан сўнг вафот этди. Бу ҳақда хабар берган Парламентлараро иттифоқ расмий саҳифасида ташкилот раиси Тулия Эксон ва бош котиби Мартин Чунгонг Замбия халқи ва парламентига ушбу мотам юзасидан чуқур ҳамдардлик билдирган.
Замбия парламентининг хабарига кўра, у Тошкентга IPU тадбирида қатнашиш учун келган Замбия Миллий Ассамблеясининг Спикери — Неллй Бутете Кашумба Мутти'га ҳамроҳ сифатида келган.
Рой Мукобанинг ўлими 7 апрель куни Тошкент вақти билан 20:35 да, қисқа касалликдан сўнг содир бўлган.
Замбия Миллий Ассамблеяси котиби лавозимидаги шахс – сиёсий эмас, маъмурий ходим ҳисобланган. У Миллий Ассамблея ишларини ташкиллаштириш, депутатлар ва спикер учун зарур ҳужжатларни тайёрлаш, техник қўллаб-қувватлаш ҳамда Парламент котибияти ишини бошқариш билан шуғулланган.
Давлат хизмати соҳасида 30 йиллик тажрибага эга Рой Мукоба 2023 йил сентябрь ойидан буён ушбу лавозимни эгаллаган эди.
Тавсия этамиз
Божларни музлатган Трамп, урушдан силласи қуриган Судан – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:50 / 13.04.2025
Сирли эшиклар ва яширин йўлаклар: Тошкент метроси хавфсиз бошпана бўла оладими?
Ўзбекистон | 10:00 / 12.04.2025
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Словения иқтисодиёти тармоқларига ўзбекистонлик мутахассисларни жалб этиш бошланади
Иқтисодиёт | 14:35
-
Ўзбекистонда эксклюзив ҳуқуққа эга компаниялар реестри эълон қилинди
Ўзбекистон | 14:25
-
Париж: Жазоир 12 нафар франциялик амалдорни чиқариб юборяпти
Жаҳон | 14:20
-
Ўзбекистон ва Британия энергетика хавфсизлигини таъминлашда ҳамкорлик қилади
Ўзбекистон | 14:11
Мавзуга оид

21:42 / 08.04.2025
“Европа ва Осиёнинг ўртасидамиз” – Грузия парламентининг антиғарбона қарашларга эга раиси

20:20 / 08.04.2025
“Яккаланган давлат бўлмаслигимиз керак” – ЕХҲТ Парламент ассамблеяси президенти

20:28 / 07.04.2025
Парламентлараро иттифоқ бош котиби «Дўстлик» ордени билан тақдирланди

14:13 / 06.04.2025