Ўзбекистон ва Британия энергетика хавфсизлигини таъминлашда ҳамкорлик қилади
Ўзбекистон элчиси Равшан Усмонов Буюк Британиянинг энергетика хавфсизлиги ва углерод нейтраллиги масалалари бўйича вазири ўринбосари лорд Хант билан учрашув ўтказди.

Фото: "Дунё" АА
Мулоқот аввалида лорд Хант Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва углерод нейтраллигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирларни юксак баҳолади.
Британия томони экологик барқарорликни таъминлаш, иқтисодий ўсишнинг ресурслар тежамкорлигига асосланган "яшил" ривожланиш моделига ўтиш бўйича Янги Ўзбекистоннинг стратегик мақсадлари, шу жумладан, кам углеродли ривожлантириш бўйича узоқ муддатли стратегия ва "яшил" молиялаштириш миллий дастури ишлаб чиқилгани, инвестиция лойиҳаларида "яшил" компонентлар келгуси беш йилда 50 фоизгача кўпайтирилиши бўйича режаларни олқишлади.
Суҳбат давомида энергетика хавфсизлиги ва углерод нейтраллигини таъминлаш масалалари бўйича ҳамкорликни кенгайтириш хусусида ҳам фикр алмашилди.
Учрашув якунида юқоридаги масалалар бўйича амалий алоқаларни давом эттириш бўйича келишувга эришилди.
Мавзуга оид

10:39
Британия, Франция ва Канада Исроилга «аниқ чоралар» билан таҳдид қилди

13:13 / 19.05.2025
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон энергетика ҳамда сув хўжалиги бўйича учрашув ўтказди

19:00 / 15.05.2025
Тошкентдаги CAEx Uzbekistan халқаро кўргазмалар марказида Ўзбекистон энергетика ҳафталиги – UEW 2025 бўлиб ўтди

20:42 / 13.05.2025