Малайзия Тошкентда реабилитация марказини ташкил этади
Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев Малайзиянинг MK Tron Group компаниялар гуруҳи асосчиси ва ижрочи раиси Мутхукумар Аярпадде билан учрашув ўтказди.

Фото: "Дунё" АА
Учрашувда компания Ўзбекистонда тўқимачилик, соғлиқни сақлаш, фармацевтика, меҳмонхона бошқаруви, халқаро таълим, кичик ва ўрта бизнес учун фонд биржаси соҳаларида ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Мутхукумар Аярпадде маҳаллий ҳамкорлар билан биргаликда Ўзбекистонда бир қатор лойиҳаларни амалга оширишга тайёрлигини билдирди.
Тошкент шаҳрида реабилитация марказини ташкил этиш ва халқаро стандартлар бўйича бошқарувни йўлга қўйиш, республика ҳудудларида буйрак касалликларини даволашга ихтисослашган диализ марказини ҳамда кўп функцияли клиникаларни ташкил этиш, фармацевтика маҳсулотларини қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, халқаро соғломлаштириш ва эстетик тиббиёт институтининг илдиз ҳужайраларини даволаш соҳасида ҳамкорлик қилиш ва Тошкент шаҳрида махсус лаборатория ташкил этиш каби лойиҳалар шулар жумласидандир.
Kapital DX компанияси Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнесга хорижий ҳамда маҳаллий инвестицияларни жалб қилиш имконини берувчи махсус онлайн платформани яратиш ва бошқариш бўйича ҳамкорликни таклиф қилди.
Indah Atelier компанияси эса Малайзиянинг батик санъатини Ўзбекистоннинг машҳур икат ва сўзана кашталари билан уйғунлаштирган ҳолда қўшма модалар коллекциясини биргаликда ишлаб чиқишга қизиқиш билдирди.
Тавсия этамиз
Путин ўзига ворис тайёрлаётганини айтди
Жаҳон | 20:13 / 04.05.2025
Ҳусановнинг ўйинсиз серияси атрофидаги саволлар ва жавоблар
Спорт | 18:17 / 04.05.2025
“Ёпилган иш” ёхуд отган ўқи ўзига қайтган терговчининг иқрори
Жамият | 15:23 / 04.05.2025
9 май байрамми ёки мотам? Бу куннинг мазмуни қандай?
Ўзбекистон | 21:19 / 03.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
WP: Оқ уй Украинадан АҚШдан ноқонуний муҳожирларни қабул қилишни сўраган
Жаҳон | 15:30
-
“Ҳаммамиз ватан ҳимоясига ҳар куни тайёр бўлишимиз керак” – Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон | 15:13
-
Кувайт Жиззахда туризм комплексларини ташкил қилиши мумкин
Ўзбекистон | 15:00
-
Тошкентда мингдан ортиқ одамни чув туширган шахс ушланди
Жамият | 14:57
Мавзуга оид

12:42 / 01.05.2025
Малайзия Ўзбекистонда эксплуатациядан чиққан вагонларни таъмирлайди

08:35 / 14.04.2025
Малайзия Ўзбекистондаги дарё ва каналларда кичик ГЭСлар қуриши мумкин

13:31 / 10.04.2025
Малайзия Ўзбекистондан қайта ишланган озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилишга қизиқиш билдирмоқда

13:57 / 07.04.2025