Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австрия чорва моллари орасида тарқалган инфекция сабаб чегараларини ёпади
Австрия, шунингдек, қорамол, гўшт, хом сут ва ёввойи қушларнинг мамлакатга олиб кирилишини тақиқлади.

Фото: Bild
Австрия 5 апрелдан бошлаб Венгрия ва Словакия билан чегаларида жойлашган 24 та назорат-ўтказиш пунктларини ёпади, деб хабар бермоқда Bild.
Қайд этилишича, бунга қўшни давлатларда оқсим касаллиги — жуфт туёқлиларда учрайдиган ўткир вирус касаллиги тарқалгани сабаб бўлмоқда.
Айни вақтда касаллик Австрия чегарасидан бир неча километр узоқликдаги ҳудудларда тарқалган. Венгрия ва Словакия аллақачон минглаб ҳайвонларни йўқ қилишни бошлаган, Австрия шунингдек, қорамол, гўшт, хом сут ва ёввойи қушларнинг мамлакатга олиб кирилишини тақиқлаган. Ушбу хавфсизлик чоралари 20 майга қадар амалда бўлади.
«Бу биз билган энг хавфли вирус», — дейди Вена ветеринария университети вирусологи Норберт Новотна.
Оқсим — юқумли касаллик бўлиб, барча жуфт туёқликлар, жумладан, қорамоллар, эчки ва қўйларнинг ўлимига олиб келади. Шунингдек, ушбу касаллик буғу каби ёввойи ҳайвонларга ҳам юқиши мумкин. Унинг тарқалиши қишлоқ хўжалиги учун хавф туғдиради.
Эслатиб ўтамиз, январ ўрталарида Германиядан Европа Иттифоқи ташқарисига гўшт ва сут маҳсулотлари экспорти жиддий чекловларга дуч келганди. Ўшанда бунга Берлин яқинидаги ферма моллари орасида 40 йил ичида биринчи марта оқсил касаллиги қайд этилгани сабаб бўлган эди.
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00 / 11.07.2025
-
Путин Зеленский билан фақат Украина таслим бўлган тақдирдагина учрашишга рози бўлади – Кислица
Жаҳон | 23:38 / 12.07.2025
-
Италия мафиясининг Лотин Америкасидаги етакчиси қўлга олинди
Жаҳон | 23:21 / 12.07.2025
-
Франция таркибида Янги Каледония давлати ташкил қилинади
Жаҳон | 22:41 / 12.07.2025
Мавзуга оид

21:28 / 03.07.2025
Туркияда оқсим касаллиги тарқалди

14:46 / 20.06.2025
Австрия Ўзбекистонда агрокластерлар ташкил этишга тайёр

19:34 / 10.06.2025
Австриядаги мактабда отишма: тўққиз киши ҳалок бўлган

14:16 / 07.05.2025