Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австриядаги мактабда отишма: тўққиз киши ҳалок бўлган
Австриянинг Грац шаҳридаги ўрта мактабда содир бўлган отишма оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди, деб маълум қилди матбуот анжуманида Австрия ички ишлар вазири Герхард Карнер. Сўнгги маълумотларга кўра, мактаб ҳудудида маҳаллий аҳоли вакили бўлган 21 ёшли шахс ўт очган, у муқаддам мазкур мактабда ўқиган; ҳужумдан кейин у ўз жонига қасд қилган.

Фото: AFP
Расмийларнинг аниқлик киритишича, қурбонлардан олти нафари аёл, уч нафари эркак бўлган, аммо ҳозиргача улардан қанчаси болалар, қанчаси катта ёшли кишилар экани маълум эмас.
Бунгача ҳалок бўлганлардан бири ўқитувчи экани хабар қилинганди.
Фожиадан кейин воқеа жойида ўз жонига қасд қилган ҳужумчининг исмини расмийлар ҳамон маълум қилмаяпти, аммо полиция бу 21 ёшли австриялик экани, Грац шаҳри чеккасида яшаб келганини хабар қилган.
Версиялардан бирига кўра, ҳужум шу билан боғлиқ бўлиши мумкин. Бироқ полиция департаменти вакиллари суриштирув ишлари эндигина бошлангани ва ҳозирча сабаблар бўйича бирор хулоса чиқариш имконсизлигини таъкидлаган.
Жиноят жойида иккита тўппонча топилган, бундан келиб чиқадики, ҳужумчи икки стволдан ўқ узган бўлиши мумкин.
Расмийлар қурол ҳужум қилган шахсга қонуний асосда тегишли бўлганини маълум қилди. Бу икки қуролдан ташқари, унда бошқа ўқотар қурол учун ҳам лицензия бўлган.
У илгари полиция ҳисобида турмаган.
Унинг жасади мактаб ҳожатхоналаридан биридан топилган.
Австрия ИИВ раҳбари, шунингдек, кундузги матбуот анжуманида 12 киши оғир жароҳат олганини маълум қилди. Аввалроқ Австрия нашрларида 30 киши жароҳатланган ҳолда шифохонага етказилгани ҳақида хабар тарқалганди.
Австрия канцлери Кристиан Стокер бутун мамлакат бўйлаб уч кунлик мотам эълон қилди, у чоршанба куни бир дақиқалик сукут билан бошланади.
Ҳужум ҳақида яна нималар маълум?
Ҳодиса маҳаллий вақт билан эрталабки соат 10 да содир бўлган. Хабар қилишларича, ҳужум қилган шахс иккита синфхонага қарата ўт очган, шундан кейин ўз жонига қасд қилган.
Ҳужум вақтида мактабда айнан нималар содир бўлгани ҳақида ҳозирча гувоҳларнинг кўрсатмалари йўқ.
Аммо Kronen Zeitung таблоиди мухбири мактабдаги ўқитувчи аёллардан бирининг турмуш ўртоғи билан гаплашишга муваффақ бўлган. У ўз рафиқаси ўқувчилари билан биргаликда синфхона ичида қамалиб олганини айтиб берган.
Қурбонларнинг исмлари ҳам келтирилмаяпти.
«Мен йўлнинг нариги томонидаги турар жой мажмуасида яшайман ва бу мактабга қатнайдиган бир неча болаларни танийман. Мен учун бу жуда катта шок. Умид қиламанки, ҳаммаси жойида», — дея 22 ёшли Марк Нолдендан иқтибос келтиради Австрия матбуоти.
Полиция вакилларининг маълум қилишича, мактаб хавф сигналидан 17 дақиқа ўтиб ўраб олинган.
Полиция BORG мактаби ҳудудига оддий бўлинмалардан ташқари кўп сонли қурбонлар ва гаровга олинганлар билан боғлиқ ҳужумлар билан шуғулланадиган махсус тактик Cobra бўлинмаси юборилганини тасдиқлади.
«Барча фавқулодда хизматлар эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилмоқда», – деган шаҳар мэри Элке Кар.
Унинг сўзларига кўра, мактабга келган ота-оналар ўз фарзандлари билан энг яқин маъмурий бинолардан бирида учрашмоқда.
Шифокорлар мактаб ёнидаги концерт-кўргазма залида ярадорларга биринчи ёрдам кўрсатиш пунктини ташкил этишди.
Ҳукумат реакцияси
Австрия канцлери Кристиан Стокер учрашувларини бекор қилиб, Грацга йўл олди.
У ҳужумни «мамлакат юрагига зарба берган» миллий фожиа деб таърифлади. «Улар бутун ҳаёти олдинда бўлган ёшлар эди. Ва бу саёҳатда уларга ҳамроҳлик қилган ўқитувчилар», - деди Стокер.
Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляен Х платформасида Грацдаги воқеаларни «даҳшатли» деб атади. «Мактаб - бу ёшлик, умид ва келажак рамзи. Мактаблар ўлим ва зўравонлик марказига айланганига чидаб бўлмайди», – деди у.
Мактаблардаги бундай фожиалар Австрия учун жуда кам учрайдиган ҳолат.
Грац – Австриянинг иккинчи йирик шаҳри бўлиб, Венадан тахминан 200 км масофада жойлашган.
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Махсус иқтисодий зоналарни инфратузилма билан таъминлашда бозор механизми жорий этилади
Ўзбекистон | 08:47
-
БМТ қароргоҳида Фаластин бўйича халқаро конференция бўлиб ўтади
Жаҳон | 08:15
-
Инфратузилма объектларини қуришда муқобил энергия воситалари жорий этилади
Ўзбекистон | 08:05
-
Трамп иммиграция ва божхона полициясига «тўлиқ ваколат» тақдим этди
Жаҳон | 08:01
Мавзуга оид

22:21 / 07.07.2025
Туркияда отишмада ўзбекистонлик аёл ҳалок бўлди

18:15 / 03.07.2025
Чикагодаги тунги клубда отишма юз берди. Уч киши ҳалок бўлди ва 16 киши яраланди

14:46 / 20.06.2025
Австрия Ўзбекистонда агрокластерлар ташкил этишга тайёр

20:12 / 22.05.2025