Anadolu Isuzu SamAutoʼнинг назорат пакетини сотиб олмоқчи
Туркиянинг Anadolu Isuzu компанияси Самарқанд автомобил заводининг 75,2 фоиз улушини сотиб олиш таклифи билан чиқди. Ҳозирда SamAutoʼдаги назорат улуши давлатга тегишли, шунингдек, Япониянинг Itochu Corporation ва Isuzu Motors компаниялари ҳам 12,4 фоиздан улушга эгалик қилади.

Фото: SamAuto
Туркиянинг Anadolu Isuzu Otomotiv Sanayi ve Ticaret A.Ş. автомобил ишлаб чиқарувчиси Ўзбекистон давлат активларини бошқариш агентлигига Самарқанд автомобил заводининг (SamAuto) назорат улушини сотиб олиш бўйича расмий таклиф билан чиқди. Бу ҳақда Gazeta.uz ахборотни оммавий ошкор қилиш платформасида (KAP) эълон қилинган баёнотга таяниб хабар берди.
Инвестор Япониянинг Isuzu компанияси лицензияси асосида автомобил ва автобуслар ишлаб чиқарувчи SamAuto компаниясининг 75,2 фоизини сотиб олмоқчи.
Қолган қисми Япониянинг Itochu Corporation ва Isuzu Motors компанияларига тегишли — уларнинг ҳар бири 12,4 фоиздан улушга эга.
2024 йил июн ойида томонлар битим имкониятларини баҳолаш ва тегишли тартиб-таомилларни амалга ошириш учун ўзаро англашув меморандумини имзолаган.
7 октябр куни инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Туркиянинг Anadolu Isuzu автомобил гуруҳи президенти Бора Кочак билан учрашган.
Томонлар компанияни Ўзбекистондаги хусусийлаштириш давлат дастурида иштирок этишга жалб қилиш ва автомобилсозлик соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишнинг амалий жиҳатларини муҳокама қилган.
Ноябр ойида Anadolu Isuzu мажбурий таклифни тайёрлашга қаратилган молиявий, ҳуқуқий ва солиқ аудитини бошлаган. Компания келишувни амалга ошириш жараёнида жамоатчиликни хабардор қилишини таъкидлади.
Anadolu Isuzu 1984 йилда ташкил этилган, Туркиянинг Anadolu Group ҳолдинги шуъба корхонаси бўлиб, автобуслар ва тижорат транспорти соҳасидаги энг йирик корхоналардан бири ҳисобланади. Anadolu Groupʼнинг Ўзбекистондаги шуъба корхоналари Тошкентда Coca Cola заводлари ва рақамли гистология лабораториясига эгалик қилади.
Тавсия этамиз
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Ҳозирда сиртқи таълимда ўқиётганлар ўқишини қай тартибда давом эттиради?
Ўзбекистон | 11:14 / 17.06.2025
Қўрқув, шок ва саросима: Эронда нималар бўлмоқда?
Жаҳон | 19:57 / 16.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Magnum Ўзбекистонни тарк этади
Ўзбекистон | 13:53
-
Беларус демократик кучлари ЕИ қўмитаси билан меморандум имзолади
Жаҳон | 13:35
-
Путин: Россия ва Ўзбекистон миграция масалаларини биргаликда ҳал қилади
Жаҳон | 13:25
-
Истанбулда қидирувдаги аёл қўлга олиниб, Ўзбекистонга экстрадиция қилинди
Жамият | 13:24
Мавзуга оид

10:58 / 13.05.2025
Тошкент вилоятида махсус юк автомобили ёниб кетди

08:14 / 11.04.2025
Қорақалпоғистонда Isuzu ва DAF юк машиналари тўқнашди

17:00 / 31.10.2024
SamAuto “Komtrans Tashkent 2024” кўргазмасида Ўзбекистондаги энг янги паст полли автобус прототипини тақдим этди

10:00 / 30.11.2023