Эстония Россия билан чегарани миналаштиради
Болтиқбўйи давлати бу турдаги қуроллардан фойдаланишни бевосита тақиқловчи Оттава конвенциясидан чиқади.

Фото: Wikimedia
Эстония уруш юз бергудек бўлса, Россия билан чегара миналар ўрнатади. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа кучлари муҳандислик қўшинлари вакили Айнар Афанасев маълум қилди.
Қайд этилишича, Эстония бу турдаги қуроллардан фойдаланишни бевосита тақиқловчи Оттава конвенциясидан чиқади. «Инқирозли вазиятда портловчи воситалар ва миналардан фойдаланиш керак, шунингдек, кўприк ва қувурларни вайрон қилиш чоралари ҳам кўзда тутилган. Тинчлик даврида бу каби чоралар қўлланмайди», — дейди Афанасев.
Эстония мудофаа чизиғини қуришга жорий йилдан киришади. 14 та бункердан иборат биринчи таянч пункти Россия билан шимоли-шарқий чегарада пайдо бўлади, яна тўртта бункер жануби-шарқий йўналишда ўрнатилади. Ҳимоя иншоотлари 152 миллиметрли снарядга бардош бериши кўзда тутилган. Афанасевнинг аниқлик киритишича, иккита бункер бу турдаги синовлардан муваффақиятли ўтган. Умумий ҳисобда мудофаа чизиғи бўйлаб 600 та панагоҳ бўлади ва улар нафақат давлат, балки хусусий ерларга ҳам жойлаштирилади.
Таъкидланишича, бункерларни ўрнатишда «дрон кириб олишига йўл қўймайдиган махсус тўрлар ва бошқа воситалар қўлланган ҳолда» Украинанинг уруш тажрибасидан фойдаланилади.
«Россия Эстония хавфсизлиги учун энг катта таҳдид ва шундай бўлиб қолади. Украинадаги уруш унинг ҳужум кучини пасайтирди, аммо турли ҳисоб-китобларга кўра, у икки-уч йилда ўзини қайта тиклаб олиши мумкин. Биз тайёр туришимиз ва Эстонияга ҳужум имкон қадар қимматга тушадиган қилишимиз керак», — дейди Мудофаа вазирлиги вице-канцлери маслаҳатчиси Кайдо Тийтус.
Эслатиб ўтамиз, Латвия, Литва ва Эстония 2024 йил бошидаёқ потенциал Россия тажовузига қарши мудофаани мустаҳкамлаш мақсадида Оттава конвенциясидан чиқиш эҳтимолини кўриб чиққан. Натижада ушбу давлатлар пиёдаларга қарши миналар захирасини, шунингдек, тинч аҳоли учун камроқ хавф туғдирадиган бошқа воситаларни кўпайтиришга қарор қилган.
Мавзуга оид

08:38 / 05.04.2025
Жиноят содир этиб, қочиб юрган ўзбекистонлик Россияда ушланди

08:28 / 05.04.2025
Европа ва Канада Путиндан АҚШ таклифига дарҳол жавоб беришни талаб қилмоқда

08:14 / 05.04.2025
«Россия оташкесимга тайёргарлик кўраётганининг аломати йўқ» — НАТО разведкаси

00:50 / 05.04.2025