Президент Хитой Коммунистик партияси вакиллари билан учрашди
Учрашувда олий даражада эришилган келишувларга мувофиқ Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик ва амалий шерикликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Президент Шавкат Мирзиёев 1 апрель куни Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Халқаро алоқалар бўлими мудири Лю Цзяньчао бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашувда олий даражада эришилган келишувларга мувофиқ Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик ва амалий шерикликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Сўнгги йилларда Ўзбекистон-Хитой дўстлик ва барча шароитларда ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларида юксак даражага эришилгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди. Ўзаро товар айирбошлаш ва инвестициялар ҳажми барқарор ошиб бормоқда, иқтисодиётнинг устувор тармоқларида етакчи компаниялар иштирокидаги қўшма лойиҳа ва корхоналар сони кўпаймоқда.
«Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон» темир йўлини қуриш лойиҳаси бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда. Фаол ҳудудлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинув юқори баҳоланди. Жорий йилда навбатдаги Ҳудудлар форуми ва Таълим форуми бўлиб ўтади.
Парламентлараро ва партиялараро ҳамкорликни, айниқса, камбағалликни қисқартириш, коррупцияга қарши курашиш, рақамлаштириш ва саноатлаштиришни жадаллаштириш каби соҳаларда янада кенгайтириш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Олий ва профессионал таълим соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш, жумладан, мамлакатимизда Хитойнинг етакчи олий таълим муассасалари филиалларини очиш муҳимлиги қайд этилди.
Мавзуга оид

21:17
Шавкат Мирзиёев Еврокенгаш президенти билан норасмий учрашув ўтказди

17:28
SF Airlines авиакомпанияси Тошкентга парвозларни йўлга қўйди

23:16 / 01.04.2025
Хитойда биринчи марта операторларга учар таксилардан фойдаланишга рухсат берилди

18:53 / 01.04.2025