Чустда ёрдамчисини калтаклаган суд раиси жаримага тортилди
Жиноят ишлари бўйича Чуст тумани суди раиси Жаҳонгир Якубхўжаевга интизомий жазо чораси қўлланди. Бунга у ўз ёрдамчисини калтаклаб, жароҳат етказгани сабаб бўлди.
Жиноят ишлари бўйича Чуст тумани суди раиси Жаҳонгир Якубхўжаев жаримага тортилди. Бу ҳақда Kun.uz сўровига жавобан Судялар олий кенгаши матбуот котиби Турсунали Акбаров маълум қилди.
Унга кўра, Наманган вилоят судлари судялари малака ҳайъати қарори билан жиноят ишлари бўйича Чуст тумани суди раисига нисбатан жарима интизомий жазо чораси қўлланган. Турсунали Акбаров жарима миқдорига ойдинлик киритмади.
Kun.uz манбасига кўра, Жаҳонгир Якубхўжаевга ўртача ойлик маошининг 15 фоизи миқдорида жарима тайинланган.
Жаҳонгир Якубхўжаев 2025 йил 18 январ куни ўз хизмат хонасида ёрдамчиси Шоҳжаҳон Яхшибоевни калтаклаган. Жароҳат олган ёрдамчи Тўрақўрғон туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган. Тиббий маълумотномада Яхшибоев юз соҳаси юмшоқ тўқималари лат ейиши тан жароҳати олгани кўрсатилган.
Судялар олий кенгаши ҳолат юзасидан хизмат текшируви тайинланганини маълум қилганди.
Маълумот учун, Жаҳонгир Якубхўжаев 2023 йил июл ойида судялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига жиноят ишлари бўйича Чуст туман судининг раиси лавозимига тайинланган. Бунгача у жиноят ишлари бўйича Избоскан тумани суди раиси лавозимида фаолият юритган.
Тавсия этамиз
Уруш бошланди, Нетаняҳу эронликларни исёнга чорлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 20:41 / 15.06.2025
«Сити» ва «Реал»да қайта қуриш бошланди. Ёзнинг илк ҳафталаридаги трансферлар
Спорт | 18:12 / 15.06.2025
АҚШ–Эрон музокаралари тақдири нима бўлади?
Жаҳон | 23:29 / 14.06.2025
Паркентда 3 бола сувга чўкиб ҳалок бўлди
Жамият | 20:35 / 14.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистонда Тошкент – Бали йўналишида тарихдаги биринчи тўғридан тўғри рейс йўлга қўйилмоқда
Жамият | 19:00 / 17.06.2025
-
Уч кишилик оилалар улуши ортиб боряпти
Ўзбекистон | 11:58
-
Исроилни мустақил тарк этмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқароларига 2 та йўналиш тавсия қилинди
Ўзбекистон | 11:56
-
Reuters: G7 АҚШ туфайли Украина бўйича баёнотни эълон қилмайди
Жаҳон | 11:30
Мавзуга оид

14:34 / 13.06.2025
Ryanair жанжалкаш йўловчиларни 500 евро жаримага тортади

09:57 / 04.06.2025
Ҳайдовчилар жарима баллари ҳақида онлайн хабардор бўлиши мумкин

00:59 / 14.05.2025
Имтиҳонга кеч қолган талаба авиакомпанияни судга бериб, унда ютиб чиқди

12:03 / 12.05.2025