Трамп Финландиядан музёрар кемалар сотиб олмоқчи
Александр Стубб ва Доналд Трамп АҚШ ва Финландия ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди. Мавзулардан бири АҚШнинг Арктикадаги таъсирини кучайтириш учун музёрар кемалар сотиб олиши бўлди.

Фото: REUTERS / U.S. Coast Guard / Charly Hengen
Финландия президенти Александр Стубб 29 март, шанба куни Флоридада АҚШ президенти Доналд Трамп билан норасмий тарзда учрашув ўтказди. Икки давлат етакчилари икки томонлама ҳамкорликни кучайтириш, Украинадаги урушни муҳокама қилди ҳамда голф ўйнади. Учрашув Америка етакчисига тегишли Trump International Golf Club голф клубида бўлиб ўтди.
Музокараларнинг муҳим мавзуларидан бири Арктикадаги таъсирини кучайтириш учун АҚШ томонидан кутилаётган музёрар кемаларни сотиб олиш бўлди. «Президент Стубб ва мен Қўшма Штатлар ва Финландия ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашни, жумладан, Қўшма Штатлар учун жуда зарур бўлган кўплаб музёрар кемаларни сотиб олиш ва ишлаб чиқилишини интиқлик билан кутамиз, бу бизнинг мамлакатларимиз ва бутун дунё учун тинчлик ва халқаро хавфсизликни таъминлайди», — деб ёзди Трамп ўзининг Truth Social платформасида.
Трампнинг Стубб билан учрашуви АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс Шимолий Европада Финландиянинг яқин иттифоқчиси бўлган Дания автоном ҳудуди бўлган Гренландиядаги Питуффик АҚШ ҳарбий базасига ташриф буюрганидан бир кун ўтиб содир бўлди. Вэнс Данияни Гренландияни етарлича ҳимоя қила олмаганликда айблади. Агар АҚШ Гренландияга қизиқиш билдирмаса, минтақадаги иштирокини кенгайтираётган Россия ва Хитой буни қилади, деди у.
Дания АҚШ вице-президентининг Гренландия бўйича танқидини рад этди
Дания бош вазири Метте Фредериксен АҚШ вице-президенти Жеймс Дэвид Вэнснинг қироллик Гренландия халқи учун яхши иш қилмагани ва Арктика минтақаси хавфсизлигига жуда кам сармоя киритгани бўйича айбловини рад этди. Хавфсизлик масаласида Дания «америкаликлар билан кеча-ю кундуз ҳамкорлик қилишга» тайёр, деб таъкидлади Фредериксен 29 мартга ўтар кечаси.
Тавсия этамиз
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Кўчмас мулк савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштириляпти
Иқтисодиёт | 11:26 / 30.06.2025
Ҳиндистонда ўн миллионлаб одам уран билан ифлосланган сувни ичмоқда — олимлар
Жаҳон | 09:01 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШда Марсдан тушган метеорит аукцион орқали сотувга қўйилади
Жаҳон | 00:02
-
Россия Афғонистон Ислом Амирлигини расман тан олди
Жаҳон | 23:39 / 03.07.2025
-
Бухорода шифокор пичоқ билан ўзини жароҳатламоқчи бўлган шахсни зарарсизлантирди, банкдан 90 минг доллар талон-торож қилганлар ушланди — маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:36 / 03.07.2025
-
Одам савдосида айбланган ўзбекистонлик аёл Ўмондан экстрадиция қилинди
Жамият | 23:33 / 03.07.2025
Мавзуга оид

22:00 / 03.07.2025
«Россия ўз мақсадларига эришади». Путин Трамп билан навбатдаги мулоқотида нима ҳақда гаплашди?

19:18 / 03.07.2025
“Илон Маск ўз бизнесларидан хавотирда, Трамп билан тўқнашувини эса кутгандик" - америкалик таҳлилчи

07:56 / 03.07.2025
МРБ Россиянинг сайловларга аралашувига оид ҳисоботдаги хатоликлар ҳақида маълумот берди

19:39 / 02.07.2025