Мактабларда смартфонларни тақиқлашнинг ўзи етарли эмас – тадқиқот
Бунинг ўрнига тадқиқотчилар болалар, ота-оналар ва ўқитувчилар учун замонавий технологиялардан самарали фойдаланиш бўйича таълим дастурларини ўз ичига олган комплекс ёндашувни тавсия қилмоқда.

Фото: Matt Cardy / Getty Images
Халқаро тадқиқот натижаларига кўра, мактабларда смартфонлардан фойдаланишни шунчаки тақиқлаш кутилган ижобий натижа бермайди. 11 давлат вакилларидан иборат олимлар бундай чеклов чоралари ўсмирларнинг соғлиғини, уйқу сифатини, ўқув фаолиятини ва дарс пайтидаги хатти-ҳаракатларини яхшиламайди, деган хулосага келди.
Бунинг ўрнига тадқиқотчилар болалар, ота-оналар ва ўқитувчилар учун замонавий технологиялардан самарали фойдаланиш бўйича таълим дастурларини ўз ичига олган комплекс ёндашувни тавсия қилмоқда.
Тадқиқот Англияда смартфонлардан фойдаланишни чеклаш бўйича мактаб сиёсати самарадорлиги баҳоланганидан сўнг бошланди. Натижалар шуни кўрсатдики, чекловчи чоралар нафақат мавжуд муаммоларни бартараф эта олмайди, балки баъзи ҳолларда болаларда вақтни бошқариш ва диққатни жамлаш кўникмаларини ривожлантиришга тўсқинлик қилади. Олимларнинг таъкидлашича, замонавий технологиялар кундалик ҳаётнинг ажралмас қисмига айланган ва уларни шунчаки чиқариб ташлаш конструктив ечим эмас.
Мутахассислар мактабларда «рақамли гигиена» дарсларини жорий этишни таклиф қилмоқда, бунда болаларга ётишдан олдин гаджетлардан фойдаланишдан воз кечиш ёки интернетдаги маълумотларни танқидий баҳолаш каби амалий кўникмалар ўргатилади. Олимлар ота-оналарни ҳам қўллаб-қувватлаш зарурлигига алоҳида эътибор беришади, уларнинг кўпчилиги ўз фарзандлари билан гаджетлар ҳақида суҳбатлашишни билмайди.
Тавсия этамиз
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:07 / 05.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Германия Россия билан уруш учун бункерларни оммавий тайёрлашни бошлайди
Жаҳон | 18:20
-
Тошкентда мотоцикл ва скутер иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ҳайдовчилар вафот этди
Жамият | 18:09
-
Германияда 14 нафар ўзбекистонлик талабага ёрдам кўрсатилди
Жамият | 17:49
-
Бразилияда 17 ёшли қиз номаълум мухлиси юборган ширинликни еб вафот этди
Жаҳон | 17:24
Мавзуга оид

22:02 / 31.05.2025
Японияда интернет тезлиги бўйича янги жаҳон рекорди ўрнатилди

17:55 / 12.05.2025
Apple деярли бутунлай шиша iPhone чиқаради

10:48 / 24.04.2025
YouTube'даги биринчи видео 20 ёшга тўлди

09:03 / 21.04.2025