Фавқулодда вазиятлар вазирига ўринбосар ва ФВВ академиясига янги бошлиқ тайинланди
Рустам Жумаев фавқулодда вазиятлар вазирига ўринбосар бўлди. Полковник Музаффар Мамасиддиқов эса ФВВ академияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Рустам Жумаев
Ўзбекистон президентининг қарори билан Рустам Жумаев фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари – Молия, таъминот ва қурилиш департаменти бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.
Тайинловга қадар Рустам Жумаев Ҳисоб палатасининг турли лавозимларида фаолият юритган.
Шунингдек, президент фармойиши билан полковник Музаффар Мамасиддиқов Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Шу кунга қадар Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган генерал-майор Равшан Ҳайдаров Ҳайдарович нафақага чиқиши муносабати билан лавозимидан озод этилган.
Эслатиб ўтамиз, 25 феврал куни президент фармони билан бош прокурор ўринбосари — ҳарбий прокурор Ботир Қудратхўжаев фавқулодда вазиятлар вазири этиб тайинланган ва унга генерал майор ҳарбий унвони берилган эди.
Март бошларида эса Хуршид Сотиев фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари — Фавқулодда вазиятлар профилактикаси департаменти бошлиғи вазифасини бажарувчи, Нуриддин Қодиров фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари – Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланганди.
Тавсия этамиз
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Кўчмас мулк савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштириляпти
Иқтисодиёт | 11:26 / 30.06.2025
Ҳиндистонда ўн миллионлаб одам уран билан ифлосланган сувни ичмоқда — олимлар
Жаҳон | 09:01 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Бу ҳазилми?» – перуликлар президент маошининг икки баравар оширилганини кескин муҳокама қилишяпти
Жаҳон | 20:44
-
Австралияда эркак жуда кам учрайдиган вирусдан вафот этди
Жаҳон | 20:40
-
Сурхондарёда 65 сотих ерни 1,1 млрд сўмга сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият | 20:36
-
Бухоро вилояти собиқ ҳокими Дамир Ядгаров вафот этди
Ўзбекистон | 20:13
Мавзуга оид

10:02 / 28.06.2025
Хоразмда ФВВ тизимининг 2 нафар ходими қўлга олинди

18:54 / 01.06.2025
ФВВ 7 магнитудали зилзила бўлиши ҳақидаги хабарларни рад этди

10:12 / 27.05.2025
Қамчиқда юк машинаси ва Gentra хандаққа тушиб кетди

21:32 / 19.05.2025