Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
100 млн долларлик қадимий тангалар коллекцияси аукционга қўйилади
Коллекция европалик эркакка тегишли бўлиб, Иккинчи жаҳон уруши даврида у 15 мингга яқин тангани ер остига кўмиб қўйган.

Фото: Numismatica Ars Classica
15 мингга яқин қадимий олтин ва кумуш тангалардан иборат коллекция Numismatica Ars Classica (НАC) кимошди савдосига қўйилди. Лот 100 млн долларга баҳоланмоқда, деб ёзади Financial Times.
Тангалар исми ошкор этилмаган европалик эркакка тегишли бўлиб, у уларни 1930 йиллардан тўплай бошлаган. Иккинчи жаҳон уруши даврида коллекционер тангаларни ўз боғига кўмиб қўйган. Хазина 50 йилдан зиёд ер остида турган.
Эркак тангаларнинг аксариятини сигарет қутиларига жойлаштириб, сўнг уларни алюминий қутиларга беркитган. Коллекционер хазинанинг қаердалигини фақат хотинига айтган, нацистлар Европага бостириб келганидан кейин эркак инсултдан вафот этган.
Унинг рафиқаси 1990 йилларнинг ўрталарига келиб тангаларни қазиб олишга аҳд қилган. Кейинчалик у хазинани рўйхатга олиш ва баҳолаш учун NAC ташкилотига мурожаат қилди. Аукцион уйи раҳбари Артуро Руссонинг айтишича, тўпламни каталогларга киритиш жараёни бир йилдан ортиқ вақтни олган.
Тўпламда Британия соверенларидан тортиб Муқаддас Рим империясининг 1,4 миллион доллар қийматидаги 100 дукатлик олтин тангасигача бўлган экспонатлар мавжуд. Уларнинг орасида бир донаси 1000 фунт стерлингдан сал арзонроқ сотилиши мумкин бўлган тангалар ҳам бор.
Тўпламнинг умумий нархи бу каби лотлар тарихидаги энг юқори кўрсаткичга етди. NAC уларни тўрт йил мобайнида босқичма-босқич 15 та кимошди савдосига қўйишни режалаштирмоқда. Биринчи савдо 20 май куни ўтказилади.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
Тошкентда ЙПХ ходими хизмат машинасида мотоциклчи билан пойга ўйнади
Ўзбекистон | 17:53 / 12.07.2025
Жар ёқасидаги соҳа: Муаммолар кўрсатилди, вазирлар эса жим
Ўзбекистон | 16:43 / 12.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон ҳудудига жуда иссиқ ҳаво оқими кириб келади, Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди — маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 00:06
-
14 июлда ўтган тест синови натижалари эълон қилинди
Ўзбекистон | 23:48 / 15.07.2025
-
Трамп Зеленский Москвага ҳужум қилмаслиги кераклигини айтди
Жаҳон | 23:36 / 15.07.2025
-
Google нейротармоғи ютқазиш қўрқуви сабаб шахмат ўйнашдан бош тортди
Фан-техника | 23:22 / 15.07.2025
Мавзуга оид

15:47 / 24.05.2025
АҚШда бир центлик тангаларни чиқариш тўхтатилади

21:57 / 02.05.2025
Техасда 8 млн дона танга автомобил йўлига сочилиб кетди — видео

10:05 / 20.03.2025
Буюк Британияда идеал даражада думалоқ тухум аукционда сотилди

18:25 / 10.02.2025