Трамп Ямандаги ҳарбий амалиёт ҳақида маълумот сизиб чиққанидан дарғазаб бўлди
WSJ: Трамп Signal мессенжерида маълумот сизиб чиқишидан дарғазаб бўлганини билдирди.

Фото: Evelyn Hockstein/Reuters
АҚШ президенти Доналд Трамп Signal мессенжерида АҚШнинг ҳусийчиларга қарши операцияси доирасида Ямандаги зарбаларига оид маълумотлар сизиб чиққанидан дарғазаб бўлди. Бу ҳақда Американинг The Wall Street Journal газетаси манбаларга таяниб ёзмоқда.
«Трамп воқеадан хафа бўлганини шахсий тарзда билдирди, деди унинг фикри билан таниш бўлганлар, бироқ у стратегик қарорга келиб, ғазабини яшириб, омма олдида бир оғиз сўз айтмади», — дейилади газета хабарида.
Трамп The Atlantic журнали ва унинг бош муҳаррири Жеффри Голдбергнинг «ишончлилигига ҳужум қилиш» стратегиясини қабул қилди.
Шу ҳафтада АҚШ президенти Доналд Трамп маъмуриятининг юқори мартабали амалдорлари Signal мессенжеридаги ёпиқ гуруҳда Яманда режалаштирилган ҳарбий операция тафсилотларини ошкор қилгани хабар берилган эди.
Хато туфайли The Atlantic нашри бош муҳаррири Жеффри Голдберг чатга қўшилгани ва махфий маълумотлар муҳокамасига гувоҳ бўлгани хабар қилинганди. Мудофаа вазири, давлат котиби, миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси, Марказий разведка бошқармаси директори ва АҚШнинг бошқа муҳим мансабдорлари ёзишмаларда қатнашган.
Мавзуга оид

23:56 / 29.03.2025
Трамп фирибгарлик учун қамалган Nikola Motor асосчисини афв қилди

21:03 / 28.03.2025
АҚШ ва Россия Арктикада фаоллашди: Вэнс Гренландияга бормоқда, Путин Мурманскда форум ўтказди

16:30 / 28.03.2025
Трамп Оқ уйда мусулмонлар учун ифторлик уюштирди

18:10 / 27.03.2025