Жаҳон | 21:56 / 25.03.2025
2733
2 дақиқада ўқилади

АҚШ Сурияга санкцияларни юмшатиш учун шартлар қўйди

Қўшма Штатлар Суриянинг янги раҳбариятига талаблар рўйхатини топширди.

Фото: Anadolu Agency

Қўшма Штатлар Сурияга санкцияларни юмшатиш учун Дамашқ бажариши керак бўлган шартлар рўйхатини берди. Бу ҳақда Reuters манбаларга таяниб ёзди.

Қайд қилинишича, АҚШ Давлат котибининг Яқин Шарқ ва Сурия масалалари бўйича ёрдамчиси ўринбосари Наташа Франчески Брюсселдаги Сурия донорлари конференцияси доирасидаги шахсий учрашувда Сурия ташқи ишлар вазири Асад Ҳасан ал-Шайбонийга талаблар рўйхатини топширган.

Манбаларнинг таъкидлашича, Америка шартлари қуйидагиларни ўз ичига олади:

- Сурия томонидан қолган барча кимёвий қурол захираларини йўқ қилиш ва терроризмга қарши курашда ҳамкорлик қилиш;

- хорижий исёнчиларга Сурия ҳукуматида раҳбарлик лавозимларини эгаллашни тақиқлаш;

- Дамашқ Сурияда ўн йилдан кўпроқ вақт олдин ғойиб бўлган америкалик журналист Остин Тайсни топишда АҚШга ёрдам бериши керак.

Манбаларнинг қўшимча қилишича, бу талаблар эвазига АҚШ санкцияларни бироз енгиллаштиради, бироқ қандай чекловлар юмшатилиши номаълум.

Январь ойида АҚШ Молия вазирлиги Суриянинг янги раҳбарияти билан бўладиган баъзи молиявий операцияларни, жумладан энергия билан боғлиқ операцияларни санкциялар рўйхатидан олиб ташлади.

Февраль ойида Европа Иттифоқи санкцияларни юмшатди. Хусусан, муҳокамада энергетика (шу жумладан, нефть, газ ва электр энергияси) ва транспорт соҳаларидаги чекловларни бекор қилиш масалалари муҳокама қилинди. Суриянинг бешта банки ва компанияси санкциялардан озод этилди. Брюссел, шунингдек, «Сурия Марказий банкига маблағлар ва иқтисодий манбалар тақдим этишга» рухсат берди.

Мавзуга оид

Эълонлар

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Афсонавий Тошкент суви қайтмоқда 

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти