Қирғизистонда қоидабузар ҳайдовчилардан тўхтатилган жойда имтиҳон олинади
Йўл ҳаракати қоидалари бўйича тезкор имтиҳондан ўтолмаганлар ҳайдовчилик гувоҳномасидан ажралади. Уни такрор имтиҳон топширган ҳолда қайтариб олиш мумкин.

Фото: serep.kg
Қирғизистонда 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб қоида бузган ҳайдовчилардан тўхтатилган жойида йўл ҳаракати қоидаларини билиши бўйича тезкор тест олинади. Бу ҳақда мамлакат президенти Садир Жапаров фармойиш берди.
Ҳайдовчи йўл ҳаракати қоидаларига оид саволларга жавоб бера олмаса, унинг ҳайдовчилик гувоҳномаси вақтинча олиб қўйилади ва «Унаа» давлат муассасасига юборилади. Бироқ, гувоҳнома бекор қилинмайди. Ҳайдовчи исталган қулай вақтда қайта имтиҳон топшириши ва имтиҳондан муваффақиятли ўтган тақдирда гувоҳномасини қайтариб олиши мумкин бўлади.
Қирғизистон президенти матбуот котиби Асқат Алагозов сўзларига кўра, кўпчилик ҳайдовчилар гувоҳномани йўл ҳаракати қоидаларини ўрганмай, шунчаки сотиб олмоқда. 2020 йилгача ҳайдовчилик гувоҳномалари оммавий равишда 15-20 минг қирғиз сўмига (ҳозирги курс бўйича 175-233 долларга) сотилган ва ҳайдовчиларнинг атиги 20-30 фоизи имтиҳонларни ҳалол топширган. Янги чора бунга қарши курашишни мақсад қилган.
– Йўл ҳаракати қоидаларини билмаслик туфайли юзлаб бахтсиз ҳодисалар рўй бермоқда, одамлар ҳалок бўлмоқда, болалар етим қолмоқда, оилалар боқувчисини йўқотмоқда. Кўпчилик ногирон бўлиб қоляпти. Биз бу фожиани тўхтатишимиз керак, дейилади баёнотда.
Қайд қилинишича, ҳар бир имтиҳон учун тўлов олинади: биринчи уриниш 500 қирғиз сўми (6 доллар), иккинчиси 1000 қирғиз сўми (11,5 доллар), учинчиси учун 2000 қирғиз сўми (23 доллар), тўртинчиси учун 4000 қирғиз сўми (46,5 доллар). Имтиҳон жараёни видеога ёзиб олинади.
«Ушбу механизм ҳайдовчиларнинг тест синовларига жиддийроқ тайёрланиши учун яратилган. 1 сентябргача ҳали беш ой бор. Йўл ҳаракати қоидаларини яхши билмайдиганлар учун уларни ўрганишни ҳозирдан бошлашингизни маслаҳат берамиз. Агар 1 сентябрдан кейин ҳайдовчилик гувоҳномангиз «Унаа»га вақтинча юборилса, ғазабланманг», деб ёзди Алагозов.
Қирғизистон ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизматининг маълум қилишича, президентнинг расмий топшириғи ҳали келиб тушмаган, бироқ идоралараро ишчи гуруҳ тузиш аллақачон режалаштирилган.
Тавсия этамиз
«Баъзилар учун геноцид даромадли» — БМТ эксперти бутун дунёни Исроил билан савдони тўхтатишга чақирди
Жаҳон | 18:56 / 04.07.2025
40 даража иссиқ: бунақа пайтда ходимлар қандай ҳуқуқларга эга?
Жамият | 17:15 / 03.07.2025
Иссиқдан қандай сақланиш керак? – ЖССТ тавсиялари
Ўзбекистон | 16:06 / 02.07.2025
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

20:14 / 03.07.2025
Қирғизистон аҳоли даромадларининг ўсиши бўйича Марказий Осиёда 1-ўринга чиқди. Ниманинг ҳисобига?

15:47 / 01.07.2025
Қирғизистон олийгоҳида мамлакатга умуман келмаган ўзбекистонлик талабалар аниқланди

15:31 / 01.07.2025
Қирғизистон Ўзбекистон томонидан берилган ер участкаларини расмийлаштиришни якунлади

14:45 / 27.06.2025