Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пашинян Арманистоннинг янги конституцияси бўйича референдум муддатини маълум қилди
Арманистон конституцияси Боку билан тинчлик шартномаси тузилганлиги сабабли ўзгартирилиши мумкин. Асосий қонунда «Арманистон ССР ва Тоғли Қорабоғни бирлаштириш тўғрисида»ги резолюцияга ҳавола бор – Ереван уни Озарбойжон ҳудуди дея тан олди.

Фото: AP
Арманистонда янги конституцияни қабул қилиш бўйича референдум 2027 йилга мўлжалланган, деди бош вазир Никол Пашинян жамоат телевидениесига берган интервюсида.
«Биз янги конституцияни қабул қилиш йўлидан борамиз. 2027 йилда референдум ўтказишни режалаштирганмиз», — деди у.
Ўтган йилнинг сентябрида сиёсатчи Арманистон Озарбойжон билан тинчлик шартномасини тузиш учун конституцияни ўзгартиришга тайёрлигини айтган эди. Унинг қайд этишича, агар Арманистон Конституциявий суди ҳужжатни мамлакат асосий қонунига зид деб топса, бу содир бўлиши мумкин. Кейин охиргисини ўзгартириш керак бўлади.
Озарбойжон билан тинчлик ўрнатилиши муносабати билан Арманистон конституциясига ўзгартиришлар киритиш асосий қонуннинг муқаддимаси туфайли талаб қилиниши мумкин. Унда 1990 йилдаги Арманистоннинг мустақиллик декларациясига ҳавола мавжуд бўлиб, унда «Арманистон ССР ва Тоғли Қорабоғни бирлаштириш тўғрисида»ги резолюцияга ҳавола билан халқларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқи тўғрисидаги ибора мавжуд. 2023 йил сентябридан буён, ҳарбий операциядан сўнг бу ҳудуд Боку назоратига ўтди ва унинг аксарият аҳолиси – этник арманлар Қорабоғни тарк этди.
Интервюда Пашинян Боку билан келишув мавзусига тўхталди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирда келишувнинг ҳар икки томон учун мақбул варианти мавжуд. Озарбойжон ва Арманистон совет республикалари чегараларида бир-бирининг ҳудудий яхлитлигини тан олди. Бош вазир ушбу ҳужжатни имзолашга тайёрлигини билдирди. Шартнома тузилгач, уни оммага ошкор қилиш режалаштирилмоқда, деди Пашинян.
«Тинчлик шартномасининг келишилган матнида Озарбойжон учун ҳам, биз учун ҳам бир томонлама мажбуриятлар мавжуд эмас», деди у.
Тавсия этамиз
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?
Жамият | 17:08 / 10.07.2025
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00 / 11.07.2025
-
АҚШ Сенати қўмитаси Украинага 500 млн долларлик ёрдам ажратишни маъқуллади
Жаҳон | 02:32
-
Дубайда бош ошпаз ролини сунъий интеллект бажарадиган ресторан очилади
Фан-техника | 01:29
-
Шавкат Мирзиёев маҳалла инспектори бўлган катта лейтенантга капитан унвонини берди, фуқароларни яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тартиби белгиланди — маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:54 / 11.07.2025
Мавзуга оид

21:05 / 11.07.2025
“Кавказда Россия энди лидер эмас, оддий иштирокчига айланмоқда” — сиёсатшунос

20:23 / 10.07.2025
Кейинги қадам – тинчликми? Алиев ва Пашинян нима ҳақда келишиб олди?

19:30 / 07.07.2025
«Озарбойжон бўйсунишга тайёр эмас»: Боку ва Москва баҳси нима билан тугайди?

19:37 / 03.07.2025