Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Индонезияда ҳаракатга келган вулқон сабаб минглаб одамлар эвакуация қилинди
Флорес оролидаги Левотоби вулқони яна ҳаракатга келиши оқибатида атрофдаги қишлоқларни кул қоплади, қатор халқаро рейслар бекор қилинди.

Фото: DW
Индонезиядаги Флорес оролининг шарқий қисмида жойлашган Левотоби вулқони ҳаракатга келиб, 8 минг метрлик кул устунини ҳосил қилди. Таъкидланишича, яқин атрофдаги қишлоқларни кул қоплаган, Бали аэропортида бир қатор халқаро рейслар бекор қилинган.
Индонезия геология агентлиги маълумотларига кўра, вулқон уч марта отилган — пайшанба куни кечқурун бир маротаба ва жума куни икки маротаба. 21 март куни вулқон кратеридан қалин кулранг булутлар кўтарилиб тургани кузатилган.
Авиакомпаниялар вулқондан 800 километр узоқликда жойлашган Бали ва Австралия ўртасидаги бир қанча рейсларни бекор қилган. Хусусан, уларнинг олтитаси Jetstar’нинг Австралияга амалга оширадиган рейслари бўлса, биттаси Air Asia’нинг Куала-Лумпурга рейси эди.
Ҳукумат вулқон отилиш хавфининг энг юқори даражасини эълон қилган ва унга 7-8 километр радиусда яқинлашишни тақиқлаган. Индонезия табиий офатларга қарши кураш агентлигининг маълум қилишича, маҳаллий ҳукумат 14 кунлик фавқулодда ҳолат эълон қилган.
Қайд этилишича, жами 4,7 минг киши эвакуация қилинган. Маҳаллий аҳолига кўра, плантацияларда ишлаётган одамлар орасида кулдан куйиш жароҳатини олганлар бор. Аҳоли яқин кунлар давомида огоҳ бўлишга чақирилган, чунки кучли ёмғирлар вулқон кўчкиларини келтириб чиқариш мумкин.
Ноябр ойида баландлиги 1703 метрни ташкил этувчи мазкур вулқоннинг отилиши оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлган ва яна ўнлаб одамлар жароҳат олганди. 130 га яқин фаол вулқонга эга Индонезия Тинч океани оловли ҳалқасида жойлашган бўлиб, у Ердаги энг геологик фаол ҳудуд ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Ўзбекистоннинг 5 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди
Ўзбекистон | 13:18 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистонликлар томонидан Шенген визаси учун топширилган аризалар сони ошгани маълум бўлди
Ўзбекистон | 16:27
-
Алишер Қодиров ишлаб чиқарилганига 25-30 йилдан ошган машиналарни истеъмолдан чиқаришга чақирди
Жаҳон | 16:22
-
АҚШ махсус хизматлари собиқ раҳбарлари устидан тергов бошланди
Жаҳон | 15:41
-
Рим папаси яна Ватиканга Украина бўйича музокараларга таклиф қилди
Жаҳон | 15:07
Мавзуга оид

22:49 / 07.07.2025
Индонезиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

18:00 / 26.06.2025
Тошкент – Бали йўналишида биринчи тўғридан тўғри рейс амалга оширилди

20:29 / 02.06.2025
Италиядаги Этна вулқони яна отилишни бошлади

18:32 / 02.06.2025