Пискентда юк машинаси ва Isuzu тўқнашиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди
“Тошкент-Бекобод“ автомобил йўлида ҳаракатланиб кетаётган юк машинаси қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва Isuzu билан тўқнашган. Дастлабки маълумотга кўра, юк машинаси ҳайдовчиси бошқарув пайтида ухлаб қолган.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ
Тошкент вилоятининг Пискент туманида инсонлар ўлими билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг матбуот котиби хабар берди.
Маълум қилинишича, ЙТҲ бугун, 17 март куни соат 6:30 ларда Пискент тумани ҳудудида содир бўлган. “Тошкент-Бекобод“ автомобил йўлида ҳаракатланиб кетаётган юк машинаси қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган. Сўнгра Isuzu автомобили билан тўқнашган. Дастлабки маълумотга кўра, юк машинаси ҳайдовчиси транспорт бошқаруви пайтида ухлаб қолган.
ЙТҲ оқибатида юк машинаси ҳайдовчиси ва бир нафар йўловчиси олган тан жароҳатлари сабабли воқеа жойида вафот этган.
Воқеа жойига зудлик билан Тошкент вилояти ССБ малакали тиббий ходимлари, вилоят ИИББ, ФВБ ва бошқа ташкилот масъуллари жалб этилиб, ЙТҲнинг барча иштирокчиларига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Улар шифохонага етказилган.
ЙТҲ юзасидан қўшимча ўрганиш ва зарурий чора-тадбирлар кўрилаётгани билдирилди.
Олдинроқ Нукусда пропан газ ташувчи юк машинаси ағдарилиб кетганди.
Тавсия этамиз
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Кўчмас мулк савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштириляпти
Иқтисодиёт | 11:26 / 30.06.2025
Ҳиндистонда ўн миллионлаб одам уран билан ифлосланган сувни ичмоқда — олимлар
Жаҳон | 09:01 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШда Марсдан тушган метеорит аукцион орқали сотувга қўйилади
Жаҳон | 00:02
-
Россия Афғонистон Ислом Амирлигини расман тан олди
Жаҳон | 23:39 / 03.07.2025
-
Бухорода шифокор пичоқ билан ўзини жароҳатламоқчи бўлган шахсни зарарсизлантирди, банкдан 90 минг доллар талон-торож қилганлар ушланди — маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:36 / 03.07.2025
-
Одам савдосида айбланган ўзбекистонлик аёл Ўмондан экстрадиция қилинди
Жамият | 23:33 / 03.07.2025
Мавзуга оид

13:23 / 03.07.2025
«Ливерпул» ҳужумчиси Жота ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди

10:41 / 03.07.2025
Чилонзорда қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган Lacetti Damas билан тўқнашди

23:32 / 30.06.2025
Сирдарёда Lacetti ва Yutong иштирокида ЙТҲ юз берди. Бир йўловчи ҳалок бўлди

11:26 / 24.06.2025