Озарбойжон, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида яшил энергия тўғрисидаги битим тасдиқланди
“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Озарбойжон, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида яшил энергияни ривожлантириш ва узатиш соҳасида стратегик шериклик тўғрисидаги битим тасдиқланди.
Битим 2024 йил 13 ноябрда Боку шаҳрида имзоланган.
Энергетика вазирлиги халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари мазкур халқаро шартнома кучга кирганидан кейин белгиланган тартибда унинг қоидаларини амалга ошириш устидан назоратни таъминлайди.
Мавзуга оид

10:12 / 22.02.2025
Уч ҳудудда 530 млн сўмдан ортиқ энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилди

15:24 / 17.02.2025
Ўзбекистонда "яшил" энергия улуши 10 фоизга оширилади

16:08 / 06.02.2025
Бир йилда 600 млрд сўмлик энергия ресурслари талон-торож қилинди

09:11 / 30.01.2025