Ўзбекистон | 12:51 / 17.04.2025
4128
3 дақиқада ўқилади

«Яшил энергия» сертификатларини бериш тартиби ўзгартирилди

Вазирлар Маҳкамасининг «Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш кенгайтирилиши ҳамда «яшил молиялаштириш» механизмларининг такомиллаштирилиши муносабати билан «Яшил энергия» сертификатларини бериш ва муомалага киритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори қабул қилинди.

Қўшимчаларга мувофиқ, генерация объектини рўйхатдан ўтказганлик учун Марказий банкнинг расмий курси бўйича миллий валютада қуйидаги миқдорларда бир марталик йиғим ундирилади:

  • қуввати 1 МВт гача бўлган генерация объектлари учун – 100 евро;
  • қуввати 1 МВтдан 5 МВтгача бўлган генерация объектлари учун – 500 евро;
  • қуввати 5 МВтдан 10 МВтгача бўлган генерация объектлари учун – 1000 евро;
  • қуввати 10 МВтдан 50 МВтгача бўлган генерация объектлари учун – 1 500 евро;
  • қуввати 50 МВтдан юқори бўлган генерация объектлари учун – 2 000 евро.

Сертификатларни чиқариш учун ариза берилади ва қуйидаги маълумотлар киритилади:

  • ягона электр энергетикаси тармоғига узатилган электр учун;
  • CCD04 шаклдаги тўлдирилган ва имзоланган сўровнома (генерация объекти ёки объектлари томонидан ишлаб чиқарилган электр энергияси миқдори, иштирокчи номи);
  • корхонанинг умумий фаолияти тўғрисида маълумотлар;
  • электр энергияси ишлаб чиқариш давомийлиги ва унинг ҳажми (кВт.с);
  • генерация объектларида электр энергиясини ишлаб чиқариш ҳолати "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ ("Ўзэнергосотиш" АЖ ёки "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ) томонидан тасдиқланган ҳужжат;
  • сертификат чиқариш учун мўлжалланган регистрантнинг иштирокчи аккаунти маълумотлари;
  • тўғридан-тўғри сўнгги фойдаланувчига узатилган электр учун:
  • CCD04 шаклдаги тўлдирилган ва имзоланган сўровнома;
  •  корхонанинг умумий фаолияти тўғрисида маълумотлар;
  • электр энергияси ишлаб чиқариш давомийлиги ва унинг ҳажми (кВт.с);
  • электр энергиясини тўғридан-тўғри қабул қилган сўнгги фойдаланувчи ва генерация объекти эгаси томонидан тузилган муайян даврда узатилган электр ҳажмини тасдиқловчи далолатнома;
  • сертификат чиқариш учун мўлжалланган регистрантнинг иштирокчи аккаунти маълумотлари;
  • генерация объектларида электр энергиясини ишлаб чиқариш ҳолати бўйича электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимидан олинган ва электр энергиясини сотиб олувчи томонидан тасдиқланган ҳужжат.

Мавзуга оид

Эълонлар

Thompson Xалқаро мактаблари битирувчилари Британия университетларига имтиҳонсиз қабул қилиниши мумкин

“Euroasia Insurance” суғурта компанияси томонидан кўриб чиқилган суғурта ҳодисаси бўйича ҳисобот

Paynet: Ўзбекистонда финтех соҳасини тубдан ўзгартиришга қаратилган 5 янги хизмат

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди