Миср Исроил ва ҲАМАСга 60 кунлик сулҳ бўйича янги режани таклиф қилди
Миср режаси асосий бандлари америкаликлар билан келишилган янги йўл харитасини ўз ичига олади.

Фото: CNN
Миср Исроил ва ҲАМАС ҳаракатига Ғазо секторидаги вазиятни ҳал этиш бўйича янги таклифни тақдим этди. Унинг доирасида 60 кунлик сулҳ тузилади, гаровда қолаётган исроилликлар озод этилади ва ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар бошланади.
The National манбаларининг маълум қилишича, ҲАМАСнинг ушбу ташаббусга дастлабки муносабати «умидбахш» бўлган, аммо Исроил ҳукумати таклифни ҳамон ўрганиб чиқмоқда. 10 март куни Исроил Мисрнинг таклифини воситачилар билан муҳокама қилиш учун ўз делегациясини Қатарга юборган.
Нашрнинг қайд этишича, Миср вакиллари олдинроқ сулҳ таклифи тафсилотларини ҲАМАСнинг юқори мартабали вакиллари — ҳаракатнинг сиёсий бюроси раиси ўринбосари Ҳалил ал-Ҳаййа, Маслаҳат кенгаши — Мажлис аш-Шўро раиси Муҳаммад Дервиш ва ҳаракатнинг Ўрдун дарёси Ғарбий соҳилидаги бўлинмаси раҳбари Заҳер Жабарин билан муҳокама қилган.
«Миср режаси асосий бандлари америкаликлар билан келишилган янги йўл харитасини ўз ичига олади. У Ғазода ўт очиш режимини тўхтатиш бўйича келишилган муддат тугаганидан, яъни 1 мартдан бери биз кириб қолган боши берк кўчадан чиқиш мўлжалланган», — дейди манбалардан бири.
Аввалроқ АҚШ президенти Доналд Трамп ҲАМАС ҳаракатига «охирги огоҳлантириш» бериб, гаровга олинганларнинг барчасини зудлик билан озод қилишни талаб этган эди. Бироқ ҳаракат бу таҳдидни эътиборсиз қолдириб, Исроил билан келишувнинг иккинчи босқичига ўтилмагунча ҳеч ким озод этилмаслигини маълум қилган.
Куни кеча эса Қатар, Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Иордания ва Миср ташқи ишлар вазирлари Доҳада АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткофф билан учрашув ўтказди. Музокаралар ҲАМАС ва Исроил ўртасидаги можаро сабаб Ғазо секторини қайта тиклаш масаласига бағишланди.
Мавзуга оид

23:14 / 12.03.2025
Араб давлатлари ТИВ раҳбарлари Ғазони қайта тиклаш масаласини муҳокама қилмоқда — ОАВ

16:59 / 06.03.2025
Шавкат Мирзиёев 6 та давлат элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди

10:14 / 05.03.2025
Араб саммити Мисрнинг Ғазо сектори бўйича режасини қўллаб-қувватлади

18:36 / 20.02.2025