Араб давлатлари ТИВ раҳбарлари Ғазони қайта тиклаш масаласини муҳокама қилмоқда — ОАВ
Қатар, Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Иордания ва Миср ташқи ишлар вазирлари Доҳада АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткофф билан учрашув ўтказмоқда.

Фото: Reuters
Al Arabiya телеканалининг маълум қилишича, музокаралар ҲАМАС ва Исроил ўртасидаги можаро сабаб Ғазо секторини қайта тиклаш масаласига бағишланган. Бундан ташқари, томонлар анклавни бошқариш бўйича қўмита тузиш билан боғлиқ масалаларни ҳам муҳокама қилмоқда.
Телеканал маълумотларига кўра, маслаҳатлашувларда, шунингдек, Фаластин озодлик ташкилоти ижроия қўмитаси котиби Ҳусайн аш-Шайх ҳам иштирок этмоқда.
Олдинроқ Миср ТИВ республика ташқи ишлар вазири Бадр Абдулатий Доҳада Қатар бош вазири ва ТИВ раҳбари Муҳаммад бин Абдул Раҳмон Ал Тани билан Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш битимини муҳокама қилгани тўғрисида хабар берганди.
Шунингдек, Қатар пойтахтида ҲАМАС делегацияси Қатар, Миср ва АҚШ вакиллари билан Ғазо масаласи бўйича тинчлик сулҳининг иккинчи босқичини амалга ошириш масаласини муҳокама қилади. Бинямин Нетаняҳу канселярияси музокаралар ўтказиш учун Исроил делегацияси 10 март куни Қатарга боришини эълон қилганди.
Аввалроқ АҚШ президенти Доналд Трамп ҲАМАС ҳаракатига «охирги огоҳлантириш» бериб, гаровга олинганларнинг барчасини зудлик билан озод қилишни талаб этган эди. Бироқ ҳаракат бу таҳдидни эътиборсиз қолдириб, Исроил билан келишувнинг иккинчи босқичига ўтилмагунча ҳеч ким озод этилмаслигини маълум қилган.
Мавзуга оид

13:23 / 12.03.2025
Ҳусийчилар Исроилга алоқадор кемаларга янги ҳужумлар билан таҳдид қилди

12:25 / 10.03.2025
Исроил Ғазога электр энергияси етказиб беришни тўхтатди

21:58 / 09.03.2025
Исроил Ғазо бўйича музокараларни давом эттириш учун Доҳага делегация юборади

18:20 / 07.03.2025