Тошкентга 6 мингга яқин чиқинди қутилари етишмайди — Экология бошқармаси
Пойтахт экология бошқармаси 2 ой олдин шаҳар ободонлаштириш бошқармасига мурожаат қилиб, кўча ва хиёбонларга 5600 та чиқинди қутиси ўрнатишни сўраган, лекин “маблағ ажратилмаган” деган жавобни олган, дея маълум қилди экология расмийси Kun.uz билан суҳбатда. Бу йил чиқинди қутилари ўрнатишга қанча маблағ ажратилгани ҳақидаги саволни Тошкент шаҳар ҳокимлиги жавобсиз қолдирди.

Тошкент шаҳрида белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаш ҳолатлари бўйича 1 январдан 20 мартгача 607 нафар шахс маъмурий жавогарликка тортилди. Уларга жами 300 млн сўмга яқин жарима тайинланган.
Бу ҳақда маълум қилган пойтахт экология бошқармаси шуъба мудири Бегжон Эгамовнинг Kun.uz'га айтишича, ҳозирда кучайтирилган рейд тадбирлари Чирчиқ дарёси бўйларида олиб бориляпти. Боиси, асосан ўша ҳудудда қурилиш чиқиндилари қолдириб кетилмоқда.
Эгамовнинг сўзларига кўра, ўрганишлар давомида пойтахтга умумий ҳисобда 6 мингга яқин чиқинди қутилари, ўртача 15 та чиқинди йиғиш майдончалари етишмаслиги аниқланган.
“Вазирлар Маҳкамасининг 787-сонли қарори билан чиқинди қутиларини ўрнатиш тартиби белгиланган. Бунда асосан марказий кўчалар пиёдалар ўтиш йўлагида ҳар 100 метрда, хиёбонларда эса ҳар 40 метрда ободонлаштириш бошқармалари томонидан урналар қўйиш белгиланган”, – дейди Эгамов.
Бундан ташқари, бюджет ташкилотлари ва тадбиркорлик субъектлари ҳам кириш-чиқиш йўлакларига чиқинди қутиларини ўрнатиши керак. Экология масъулига кўра, қути ўрнатмаган 500 дан ортиқ тадбиркорлик субъектларига огоҳлантириш хатлари юборилган, шунингдек, кўчаларга 5600 дан ортиқ чиқинди қутиларини ўрнатиш бўйича бундан 2 ой олдин ободонлаштириш бошқармаларига сўров юборилган. Бошқармалар эса маблағ ажратилмагани учун харид қилишмаганини билдирган.
Kun.uz мухбири Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот котиби Гулноза Қосимова билан боғланиб, жорий йилда чиқинди қутиларини харид қилиш бўйича қанча маблағ ажратилганини сўради. У дастлаб ёзма мурожаат қилиш кераклигини маълум қилди, кейинроқ Telegram орқали бу иш билан “Махсустранс” давлат корхонаси шуғулланишини ёзиб, хабарни ўчириб юборди. Ваҳоланки, чиқинди қутиларини ўрнатиш вазифаси ҳужжатларда ҳокимлик таркибига кирувчи ободонлаштириш бошқармасига юклатилган.
“Махсустранс” 1 мартдан Экология вазирлиги таркибига ўтган. Корхона матбуот хизматининг Kun.uz'га маълум қилишича, 2025 йилда чиқинди йиғиш майдончаларини қуриш ва жойларга махсус контейнерлар ўрнатиш учун 30 млрд сўм ажратилган. Корхона айни дамда шаҳарга 15 та чиқинди йиғиш майдончаси кераклигидан хабари йўқлигини, агар жой бўлса, майдончалар қурилишини билдирди.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Стармер Шимолий Ирландиядаги руминларга қарши тартибсизликларни қоралади
Жаҳон | 12:41
-
Германия ташқи ишлар вазири: Лавровга қўнғироқ қилиш учун ҳеч қандай сабаб кўрмаяпман
Жаҳон | 12:15
-
Ҳафта охирида ҳарорат кўтарилади
Ўзбекистон | 12:10
-
Франция банки Ўзбекистонга янги самолётлар ва поездлар харид қилишда ёрдам бериши мумкин
Ўзбекистон | 11:51
Мавзуга оид

09:17
Эрон ҳаво ҳудуди ёпилиши туфайли айрим рейслар Тошкентдаги аэродромга йўналтирилди

12:34 / 12.06.2025
Ҳукумат қарори: Пропискаси йўқлар Тошкентда таксичилик қилолмайди

11:05 / 12.06.2025
Қурилиш вазирлиги Тошкентда 110 мингта уй бузилиши бошлангани ҳақида тарқалган хабарларни рад этди

13:07 / 11.06.2025