Россиянинг АҚШдаги янги элчиси тайинланди
Путин Александр Дарчиевни Россиянинг АҚШдаги элчиси лавозимига тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Фото: РИА Новости
Россия президенти Владимир Путин Александр Дарчиевни РФнинг АҚШдаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Тайинловга қадар Дарчиев РФ Ташқи ишлар вазирлигининг Шимолий Америка департаменти директори лавозимида фаолият юритган.
27 феврал куни Истанбулда ўтказилган маслаҳатлашувлар чоғида Америка томони Дарчиев Россиянинг АҚШдаги янги элчиси этиб тайинланиши ҳақидаги келишув билан расмий нота тақдим этганди.
Александр Дарчиев ТИВ тизимида 1992 йилдан бери фаолият юритиб келади. У 2005-2010 йилларда Россиянинг АҚШдаги элчихонасида маслаҳатчи бўлиб ишлаган, 2014-2021 йилларда Россиянинг Канададаги элчиси бўлган.
Россиянинг АҚШдаги олдинги элчиси Анатолий Антонов ўз фаолиятини 2024 йил октябрда якунлаган эди. У 2017 йилдан бери элчихонани бошқариб келаётганди.
Тавсия этамиз
“Сиртқи таълим ёпилса, ҳеч нарса йўқотмаймиз” – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 15:26 / 19.05.2025
Трампни сийлаган араблар, музлатилган савдо уруши ва амалга ошмаган “дуэл” — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 16:04 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

22:50
РФга қарши санкцияларнинг 17-пакети: нишонда яна танкерлар

21:02
Трамп иттифоқчиларга Россия ғалаба қозонишига ишончи комиллигини айтди – ОАВ

20:16
Ўзбекистоннинг яна бир компанияси Европа Иттифоқи санкциялари остида қолди

17:09