Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хизматлар соҳасига 3 млн киши жалб қилинади
Президентнинг "Хизматлар соҳаси барқарор ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан 2025 йил учун хизматлар соҳасини ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари белгиланди:
- хизматлар ҳажмини 15 фоизга ошириш;
- соҳада 3 миллион кишини даромадли меҳнат билан таъминлаш;
- 52,2 мингта хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш.
Президентнинг "Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорида назарда тутилган 1 фоизлик ижтимоий солиқ ставкасининг амал қилиш муддати 2028 йил 1 январга қадар узайтирилди.
2025 йилда қуйидагилар режалаштирилган:
- хизматлар соҳасини ривожлантириш учун 67,4 триллион сўм миқдорида кредит маблағлари;
- хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш учун девелоперлар орқали тадбиркорлик субъектларига нотурар жойларни лизингга беришга 4,5 триллион сўм миқдоридаги маблағлар йўналтирилиши режалаштирилган.
2025 йил 1 июлдан бошлаб хусусий секторга ўтказиладиган давлат хизматлари ва функциялари рўйхати тасдиқланди.
2025 йил 1 апрелдан бошлаб солиқ органлари ходимлари томонидан уларга бириктирилган корхоналарда ёки маҳаллалардаги тадбиркорлик субъектларида солиққа оид ҳуқуқбузарликлар (рўйхат бўйича) аниқланганда:
- биринчи марта огоҳлантириш берилади;
- огоҳлантиришдан сўнг уч кун муддатда солиққа оид ҳуқуқбузарлик бартараф этилмагани ёки такроран аниқлангани сайёр солиқ текширувини ўтказишга асос бўлади; сайёр солиқ текшируви фақат қарорга 4-иловада келтирилган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар бўйича амалга оширилади, шунингдек уни текширув бошлангандан сўнг 24 соат ичида "Ягона давлат назорати" ахборот тизимида рўйхатга олиш орқали Бизнес-омбудсманни хабардор этиш тартибида амалга оширишга рухсат этилади;
- сайёр солиқ текшируви натижалари бўйича расмийлаштирилган далолатнома сайёр солиқ текшируви бўйича қарор қабул қилиш учун асос бўлиб ҳисобланади.
2025 йил 1 майдан бошлаб "Солиқ хавфини аниқлаш, таҳлил қилиш ва баҳолаш" автоматлаштирилган дастури натижаларига асосан солиқ базасини яшириш (камайтириб кўрсатиш) ҳолатлари бўйича ўтказиладиган солиқ текширувларига текширувларнинг бошланиши ҳақида камида 10 иш куни олдин тадбиркорлик субъектини хабардор қилиш талаби татбиқ этилмайди.
Тавсия этамиз
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?
Жамият | 17:08 / 10.07.2025
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Европанинг 12 шаҳрида жазирама ҳарорат туфайли 2,3 минг киши вафот этди
Жаҳон | 13:20
-
Нидерландия суди Россияга чиплар ҳақида маълумот топширилиши иши бўйича ҳукм чиқарди
Жаҳон | 13:09
-
Бухорода келинини пичоқлаб ўлдирган қайнота 7 йилга қамалди
Жамият | 12:41
-
Бухорода сифати кафолатланмаган дорилар савдосига чек қўйилди
Ўзбекистон | 12:33
Мавзуга оид

11:01 / 07.03.2025
Болалар учун кундузги парвариш хизмати ташкил қилинади

13:51 / 28.02.2025
2025 йилда хизматлар соҳасини ривожлантиришнинг асосий кўрсаткичлари белгиланди

11:40 / 22.02.2025
Оилавий поликлиникаларда тиббий хизматлар пулли бўладими?

13:46 / 10.09.2024