Билл Гейтс келгуси авлодлар дуч келадиган 4 та асосий муаммони санади
У одамларни ҳозир дуч келаётган муаммолар ташвишга солаётганидан хурсанд эканлигини таъкидлади.

Фото: Getty images
Microsoft асосчиларидан бири Билл Гейтс келажак авлодлар тўртта муҳим муаммони ҳал қилиши керак, деб ҳисоблайди. Унга кўра, улар глобал аҳамиятга эга, деб ёзди Benzinga.
Қайд этилишича, Гейтс ёш авлодлар биотерроризмнинг потенциал хавфи ва сунъий интеллектнинг нотўғри ривожланишига дуч келишидан қўрқмоқда. У, шунингдек, одамлар сиёсий қутбланишга қарши курашиш учун бирлашиши кераклигини таъкидлади.
«Ядро уруши ёки ўта ёмон биотерроризм ёки сунъий интеллектнинг нотўғри йўлдан кетиши ёки қутбланиш атрофида жамиятда бирдамлик йўқлиги. Бу тўрт нарса, ҳа, ёш авлод бу нарсалардан жуда қўрқиши керак», деди у.
Гейтс одамларни ҳозир дуч келаётган муаммолар ташвишга солаётганидан хурсанд эканлигини таъкидлади. Унинг қўшимча қилишича, ёш авлодлар ҳам иқлим ўзгаришидан хавотирда. Унинг сўзларига кўра, бу муаммоларни ҳал қилиш учун одамлар бирлашса, уларни ёрқин келажак кутмоқда.
Гейтс, шунингдек, баъзида ҳаракатга ундаш учун бу муаммоларнинг аҳамиятини бўрттириб юбориш кераклигини айтди. У Альцгеймер ва ОИВ каби касалликларга қарши курашда, шунингдек, полиомиелит ва безгакни бутунлай йўқ қилишда ютуқлар бўлишидан умидвор эканини айтди.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Эрон ва Исроилнинг ҳарбий салоҳияти: кимда қандай қуроллар бор?
Жаҳон | 18:04 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Экспертлар Фордога жиддий зарар етганини маълум қиляпти
Жаҳон | 10:41
-
Давлат органлари фаоллигининг миллий рейтинги жорий этилади
Ўзбекистон | 10:33
-
Эрон парламенти Ҳўрмуз бўғозини ёпиш ғоясини қўллаб-қувватлади
Жаҳон | 10:28
-
«Манчестер Сити» «Ал-Айн»ни мағлуб этди. Абдуқодир Ҳусанов 61 дақиқа ўйнади
Спорт | 10:10
Мавзуга оид

22:17 / 08.05.2025
Билл Гейтс миллиардер Илон Маскни қашшоқ болалар ўлимида айблади

20:18 / 08.05.2025
Билл Гейтс 20 йил ичида деярли барча бойлигини хайрияга йўналтиришига ваъда берди

18:39 / 16.04.2025
Билл Гейтс сунъий интеллект баъзи касб эгаларини ишсиз қолдиришини башорат қилди

17:20 / 10.12.2024