Skype тез орада ёпилиши мумкин
Хизматнинг яқин орада ёпилиши ҳақидаги хабар янги версиясида қайд этилган.

Фото: Shutterstock
Microsoft 2025 йил май ойида Skype хабар алмашиш ва видеоқўнғироқлар хизматини ёпиши мумкин. Бу ҳақда XDA Developers портали ёзди.
Портал ўқувчиларидан бири Windows учун Skype хизматининг янги бета-версиясида хизматнинг ёпилиши ҳақидаги маълумотлардан иборат код пайдо бўлганини пайқади.
«Май ойидан бошлаб Skype ишламайди. Teams орқали қўнғироқ қилиш ва суҳбатлашишда давом этинг», дейилади кодда. Шундан сўнг «баъзи дўстларингиз аллақачон Teams иловасидан фойдаланмоқда» деган ёзув келади.
Microsoft компанияси Skype ёпилишини расман эълон қилмади.
Skype 2003 йилда ишга туширилган ва швед компанияси Tele2 собиқ ходимлари Никлас Зеннстрöм ва Янус Фриис иштирокида эстониялик дастурчилар жамоаси томонидан яратилган. 2011 йилда ушбу хизмат Microsoft томонидан 8,5 миллиард долларга сотиб олинди. 2019 йилда Microsoft бизнес учун Skype хизмати фаолияти тўхтатилишини (бу 2021 йилда содир бўлди) ва ташкилотлар Microsoft Teams хизматига ўтиши кераклигини эълон қилди.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси бошлиғи Исроил зарбаси оқибатида ҳалок бўлган
Жаҳон | 10:42
-
Оятуллоҳ Хоминаий Исроилга «қаттиқ жазо» билан таҳдид қилди
Жаҳон | 10:30
-
Айбсизлик презумпциясига оид нормалар такомиллаштириляпти
Ўзбекистон | 10:21
-
ТИВ Эрон ва Исроилда яшовчи Ўзбекистон фуқароларига мурожаат билан чиқди
Ўзбекистон | 09:55
Мавзуга оид

19:01 / 03.06.2025
Microsoft 6 минг ходимини ишдан бўшатганидан кейин юзлаб ишчиларини қисқартирди

09:22 / 31.05.2025
Microsoft Россия бозорини бутунлай тарк этяпти

00:16 / 24.05.2025
Microsoft аниқ об-ҳаво башоратлари учун Aurora сунъий интеллект моделини тақдим этди

18:01 / 05.05.2025