АҚШ Конгресси Украинага янги ёрдамни маъқулламайди
АҚШ Вакиллар палатаси спикери Майк Жонсоннинг айтишича, Украинага қўшимча ёрдам кўрсатишга ҳеч кимда иштиёқ йўқ.

Фото: Mark Schiefelbein/AP/picture alliance
АҚШ Конгресси Украинага янги ёрдам кўрсатишни маъқулламайди, деди Вакиллар палатаси спикери Майк Жонсон 20 феврал, пайшанба куни Newsmax телеканалида. У Украинага кейинги ёрдам кўрсатишдан манфаатдор эмаслигини ва Киевга маблағ ажратишни тўхтатиш кераклигини тушунтирди, чунки «буларнинг барчаси узоқ вақтдан бери давом этмоқда».
«Ҳеч кимнинг иштиёқи йўқ», деди республикачи Жонсон. У Украинадаги урушни биринчи навбатда тугатиш кераклигини таъкидлади. «Ва шуни айта оламанки, бизнинг европалик иттифоқчиларимиз ҳам бу заруратни тан олишади», — дея қўшимча қилди сиёсатчи. Қўшма Штатларда бюджет масалалари биринчи навбатда Вакиллар палатаси томонидан ҳал қилинади, бу ерда президент Доналд Трамп сиёсатини қўллаб-қувватловчи республикачилар кўпчиликни ташкил қилади, дея қайд этади Reuters.
Вэнс: Янги қурол етказиб бериш Украинага ёрдам бермайди
Шу куни АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс Украина Россияни мағлуб эта олмаслигини айтди, чунки у катта сонли устунликка эга ва Европанинг қурол-яроғ захиралари тугайди. Вэнс, шунингдек, на Европа, на АҚШнинг аввалги президенти Жо Байден маъмурияти, на украиналиклар «ғалаба сари йўлга эга бўлмагани»ни билдирди. «Уч йил олдин бу ҳақиқат эди, икки йил олдин ҳам, ўтган йили ҳам, бугун ҳам шундай», дейди Вэнс.
Тавсия этамиз
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Карлови Вари — Европанинг асосий соғломлаштириш жойи
Жамият | 15:00
-
Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон чигирткаларга қарши курашда бирлашади
Жаҳон | 17:12
-
"Навоийуран" корхонасида ESG тамойиллари асосида янги стандартлар жорий этилди
Ўзбекистон | 17:00
-
Самарқанддаги Тиллакори мадрасаси реставрация қилинади
Жаҳон | 16:58
Мавзуга оид

15:06 / 08.06.2025
WSJ: Пентагон йиллар давомида НУЖ ҳақида ёлғон маълумотлар тарқатиб келган

22:08 / 07.06.2025
Илон Маск АҚШ президенти билан зиддият ортидан янги партия тузишни таклиф қилди

20:05 / 07.06.2025
АҚШ стартапи бўлажак фарзанднинг кўз ранги, бўйи ва ақл даражасини танлашни таклиф қилди

19:30 / 07.06.2025