Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олимлар ҳайвонларнинг ҳиссиётларини аниқлайдиган сунъий интеллект яратди
Ушбу технология ветеринария соҳасида ҳайвонларни даволаш сифатини оширади.

Фото: AP
Бристолдаги Ғарбий Англия университети ҳамда Шотландия қишлоқ хўжалиги коллежи олимлари ҳайвонларнинг ҳис-туйғуларини аниқлай оладиган алгоритмни ишлаб чиқди. Бу ҳақда Science журнали хабар берди.
Intellipig номли сунъий интеллект тизими чўчқаларда синовдан ўтказилмоқда. Ҳайвон озуқага яқинлашишдан олдин камера унинг тумшуғини суратга олади ва бир сониядан камроқ вақт ичида алгоритм унинг ҳозир нимани ҳис қилаётганини аниқлайди.
Тизим оғриқ, ҳолсизлик ва ҳиссий бузилишларни аниқлашга ёрдам беради. Натижада, фермерлар чўчқаларнинг аҳволи ҳақида билдиришномалар олиб, уларда бирор муаммо юзага келса, тезкор чоралар кўриши мумкин.
Intellipig тизимидан ташқари, шунга ўхшаш бошқа тизимлар ҳам мавжуд. Исроилнинг Хайфа университетида олимлар юзни танишда қўлланадиган машинали ўрганиш алгоритмларини итларнинг юз ифодаларини таҳлил қилишга мослаштирганди. Тадқиқотлар кўрсатишича, итларнинг мимик ҳаракатлари 38 фоиз даражада инсонларникига ўхшайди.
Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳрида эса отлар билан тажриба ўтказилди: жониворларнинг оғриқ қолдирувчи дори қабул қилишдан олдинги ва кейинги фотосуратлари таҳлил қилинди. Сунъий интеллект уларнинг кўзлари, қулоқлари ва оғзини ўрганиб, оғриқ белгиларини аниқлади. 88 фоиз ҳолатда тизим ҳайвон нимани ҳис қилаётганини аниқ қилиб айта олди.
Ветеринария соҳасида сунъий интеллектдан фойдаланиш ҳайвонларни даволаш сифатини оширади, одамлар эса уларнинг аҳволини яхшироқ тушуниш имконига эга бўлади.
Тавсия этамиз
Европа Иттифоқининг 18-санкциялар пакети Россияга қандай таъсир қилади?
Жаҳон | 23:12 / 21.07.2025
Уй сотиб олишда алданиб қолмаслик учун нималарга эътибор қилиш керак?
Кўчмас мулк | 16:30 / 21.07.2025
Супер-контрактни бўлиб-бўлиб тўлаш мумкинми?
Таълим | 11:29 / 21.07.2025
Давлат ОТМга қабул квоталари тасдиқланди
Таълим | 11:09 / 21.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эрон давлат ходимларининг iPhone’лари Исроил билан уруш олдидан киберҳужумга учради – ОАВ
Жаҳон | 22:18
-
Фарғонада шифокор адашиб беморнинг соғлом оёғини кесиб ташлади
Жамият | 21:52
-
Украина ва Россия делегациялари шу ҳафта Истанбулда учрашиши кутилмоқда
Жаҳон | 21:43
-
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38
Мавзуга оид

15:35 / 17.07.2025
Тошкентда UzFace фуқароларни аниқлаш тизими синов тариқасида жорий этилиши мумкин

23:22 / 15.07.2025
Google нейротармоғи ютқазиш қўрқуви сабаб шахмат ўйнашдан бош тортди

21:41 / 15.07.2025
Google гидроэлектр энергияси бўйича дунёдаги энг йирик шартномани имзолади

21:34 / 14.07.2025