Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиялик ҳакерлар MSC арафасида Бавариядаги киберҳужумда гумонланмоқда
Мюнхен хавфсизлик конференцияси очилиши арафасида Бавария давлат идоралари DDoS-ҳужумга учради. Расмийлар буни «россияпараст ҳакерлик фаолияти» деб атаган. Полиция тергов ишларини олиб бормоқда.

Фото: ИЗВЕСТИЯ/Анна Селина
Давлат канцелярияси ва Бавария рақамлаштириш вазирлиги Мюнхен хавфсизлик конференцияси очилиши арафасида ҳакерлик ҳужумига учради. Бу ҳақда 16 феврал, якшанба куни давлат ахборот хавфсизлиги бошқармасига таяниб, dpa агентлиги хабар берди.
Ҳужум Россия билан боғлиқ
Бавария ҳукумати DDoS-ҳужум 13 феврал куни содир бўлганини билдирди. Ҳужумчилар кўп сонли кўришлар билан серверларни ортиқча юклашга ҳаракат қилишди. Агентлик манбаларининг таъкидлашича, ҳужум «россияпараст ҳакерлар фаолияти» билан боғлиқ. Уларнинг сўзларига кўра, ҳеч қандай зарар кўрилмаган, маълумотлар ўғирланмаган, бироқ ҳужумга учраган сайтлар вақтинча ишламаган.
Bayerischer Rundfunk медиакомпанияси маълумотларига кўра, 13 феврал куни эрталаб Бавария ҳукумати сайти тахминан олти соат давомида ишламай қолган, экранда хато хабари пайдо бўлган. Бундан ташқари, Бавария полицияси, шунингдек, Мюнхен округи маъмурияти ва Бавария пойтахти яқинидаги Гархинг шаҳри сайти ҳам DDoS-ҳужумга учради.
Бавария жиноий полиция идораси тергов олиб бормоқда ва ҳакерлик ҳужуми Мюнхен хавфсизлик конференцияси ёки 24 ёшли афғонистонлик ўша куни иш ташлаганлар устига машина ҳайдаб боргани билан боғлиқми, ҳозирча аниқ айта олмаяпти. Икки кундан кейин 37 ёшли аёл ва унинг икки ёшли қизи олган жароҳатлари туфайли вафот этди.
Тавсия этамиз
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?
Жамият | 17:08 / 10.07.2025
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00
-
Хитойлик олимлар разведка ва қутқарув операциялари учун кибер-ари яратди
Фан-техника | 20:34
-
Суд Трампнинг туғилиш ҳолати бўйича АҚШ фуқаролигини беришни чеклашга оид фармонини блоклади
Жаҳон | 19:55
-
АҚШ Давлат департаменти 1,3 мингдан ортиқ ходимини ишдан бўшатишга қарор қилди — AP
Жаҳон | 19:35
Мавзуга оид

16:35
Жиззахда ҳакерлар фуқаронинг банкка қўйган катта миқдордаги омонатини ўғирлади

14:31
Ҳакерлар Бразилия банкларидан 140 миллион доллар ўғирлади

18:59 / 19.06.2025
Мутахассислар Apple, Google ва Telegram'нинг 16 миллиард пароли сизиб чиққани ҳақида хабар берди

13:42 / 03.01.2025