Букри кит одамни ютиб юбориб, сўнг туфлаб ташлади — видео
Чилида букри кит 24 ёшли байдаркачини қисқа муддатга ютиб юбориб, сўнг туфлаб ташлади, деб хабар беради CNN.
Қайд этилишича, мазкур ҳодисани байдаркачининг отаси тасвирга олишга муваффақ бўлган. Магеллан бўғозида сув остидан чиқиб келган кит бир неча сонияга Адриан Симанкасни ютиб юборган.
«Ўгирилганимда юзимда шилимшиқ нарсани ҳис қилдим, қора-кўк ва оқ рангларни, ортимдан нимадир яқинлашганини кўрдим. Ўша онда мен ҳеч нарса қила олмаслигимни, ўлиб кетишимни ўйладим», — дея эслайди Адриан.
Ноаниқликларга қарамай, йигит қутқарув нимчаси уни юқорига кўтараётганини ҳис қилган ва бир неча сониядан кейин эса яна сув юзасига қалқиб чиққан.
Адрианнинг отаси Деллнинг сўзларига кўра, у «чиройли тўлқинлар»ни пайқаган заҳоти ҳолатни тасвирга олишни бошлаган.
«Ушбу жонзот инсон катталигидаги ўлжаларни ов қилмайди», — дейди Ванесса Пиротта исмли олим.
Магеллан бўғози ўзининг табиати билан машҳур туристик йўналишлардан ҳисобланади. Делфинлар ва кўк китлар орасида байдаркада сузиш — ҳукуматнинг туристик сайтида реклама қилинадиган кўнгилхушликлардан биридир.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Рус аскари фақат ўлим ва ҳалокат келтиради» - Украина ТИВ Путиннинг сўзлари ҳақида
Жаҳон | 01:59
-
Европа Иттифоқи Россия нефти нархининг юқори чегарасини пасайтиришдан бош тортди – ОАВ
Жаҳон | 01:30
-
«Толибон» Россияга минглаб меҳнат мигрантини юборишга келишиб олди
Жаҳон | 00:59
-
АҚШ Иорданияга F-22 қирувчи самолётларини юборди
Жаҳон | 00:40
Мавзуга оид

00:38 / 12.05.2025
Шимолий денгиз соҳилларидан улкан китнинг жасади топилди

20:13 / 02.05.2025
Аргентина соҳилларида 7,4 магнитудали зилзила содир бўлди

14:14 / 26.02.2025
Чилида бутун мамлакат бўйлаб блэкаут юз берди

10:19 / 25.04.2024