Шимолий денгиз соҳилларидан улкан китнинг жасади топилди
Гап 10 метрли букри кит ҳақида кетмоқда. Унинг ўлимига нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум.

Фото: Bild
Шлезвиг-Голштейндаги (Германия) Cанкт-Петер-Ординг соҳилидан яна бир китнинг жасади топилди. Bild’нинг ёзишича, бу мазкур ҳудудда улкан денгиз сутэмизувчилари ўлими билан боғлиқ учинчи ҳолат ҳисобланади.
Маҳаллий туристик хизмат маълумотларига кўра, гап 10 метрли букри кит ҳақида кетмоқда. Унинг ўлимига нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум.
Китнинг жасади утилизация пунктига етказилган — у улкан экскаватор ёрдамида контейнерга юкланган. Ўлим сабабини аниқлаш билан Ҳанновер ветеринария институти шуғулланади, натижалар яқин кунларда эълон қилиниши кутилмоқда.
Букри китлар Атлантика океанининг шимолий қисмида яшайди, баъзида Шимолий денгизга ҳам сузиб келади. Жорий йил феврал ойида уларнинг ўлими билан боғлиқ иккита ҳолат аниқланган эди: аввалига Зюлт оролидан 14 метрли кашалот, кейинроқ Минзенер-Оог кимсасиз оролидан ёшроқ ва озиб кетган букри кит жасади топилган. Сутэмизувчиларнинг биринчиси қирғоққа чиқиб қолиб, ўз вазнини кўтаролмай нобуд бўлган, иккинчисининг ўлимига эса ичак паразитлари сабаб бўлган.
Аввалроқ Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан 80 дан ортиқ ўлик тюленлар топилгани тўғрисида хабар берилган эди.
Мавзуга оид

07:57 / 30.03.2025
Германиядаги шаҳарча газетада эълон бериб, янги ҳоким ахтармоқда

21:01 / 10.03.2025
Шимолий денгизда нефт танкери ва контейнеровоз тўқнашиб кетди

22:59 / 14.02.2025
Букри кит одамни ютиб юбориб, сўнг туфлаб ташлади — видео

13:10 / 25.10.2023