Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бир маймун бутун Шри-Ланкани электрсиз қолдирди
Мамлакатнинг энг йирик нимстанциясига маймун кириб қолган, оқибатда электр таъминотида фавқулодда узилиш рўй берган.
Якшанба куни бир маймун сабабли Шри-Ланкада блэкаут рўй бериб, 22 миллион аҳоли электр таъминотидан узилди.
«Маймун тармоқ трансформаторимиз билан контакт қилган, бу эса тизимда мувозанат бузилишига олиб келди», — дея оролда якшанба куни соат 11 атрофида рўй берган тўлиқ блэкаутни изоҳлаган журналистларга Шри-Ланка энергетика вазири Кумара Жайакоди.
Маймун учун фожиали ҳодиса Шри-Ланка пойтахти Коломбодан жанубда жойлашган нимстанцияда рўй берган.

Daily Mirror газетаси энергетика вазирлигидаги манбаларга таяниб хабар беришича, маймун ёлғиз бўлмаган. Станцияга жониворларнинг бир нечтаси кириб, ўзаро жанжаллашган, оқибатда «свет» ўчган.
Шундан кейин электр таъминотини босқичма-босқич тиклаш учун кўплаб соатлар керак бўлган, аввалига тиббиёт муассасалари ҳамда сув тозалаш станциялари электрга уланган. Кечга бориб энергетика вазирлиги Шри-Ланкада электр тўлиқ тиклангани ҳақида маълумот берди.
Ижтимоий тармоқларнинг маҳаллий фойдаланувчилари бу ҳодиса юзасидан ҳукуматдагиларга қарата ҳазил ва кинояли гаплар ёзишмоқда.
«Бир маймун = тўла тартибсизлик. Балки инфратузилма ҳақида ўйлаш вақти келгандир?» — дея ёзган X ижтимоий тармоғи фойдаланувчиси Mario Nawfal.
«Фақат Шри-Ланкада бир тўда маймунларнинг нимстанциядаги ишкали бутун оролда электрни ўчириб қўйиши мумкин», — дея ёзган Daily Mirror газетасининг маҳаллий бўлими муҳаррири Жамиля Ҳусайн.
Душанба куни эълон қилинган материалда бу газета мутахассислар йиллар давомида ҳукуматдагиларга мамлакатдаги электр тармоқларни модернизация қилиш зарурлиги, акс ҳолда ўчиш содир бўлишидан огоҳлантириб келганини эслатган.
«Мамлакатдаги электртармоқлар шундай ҳолатдаки, электр узатиш линияларидан фақат биттасида носозлик рўй берса ҳам, бутун мамлакатда электр ўчиб қолади», — дея шахси сир қолишини сўраган муҳандислардан биридан иқтибос келтирган газета.
2022 йилда Шри-Ланкада мунтазам равишда электр ўчган — аммо маймунларнинг эҳтиётсизлигидан эмас, балки иқтисодий инқироз шароитида мамлакатда бошқа нарсалар қатори ёнилғи учун ҳам пул қолмагани туфайли.
Тавсия этамиз
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?
Жамият | 17:08
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Бу йил Тошкент шаҳрига 8 миллиард доллар инвестиция жалб қилинади
Ўзбекистон | 18:33
-
Жанубий Корея собиқ президенти Юн Сок Ёл ҳибсга олинди
Жаҳон | 18:28
-
Еврокомиссия Зеленский иштирокидаги музокараларни ёзиб олган таржимонни четлатди — Le Monde
Жаҳон | 18:26
-
Рустам Ашурматов Эрон чемпионатига ўтди
Спорт | 18:24
Мавзуга оид

17:45 / 04.07.2025
Чехияда блэкаут юз берди

17:05 / 30.06.2025
Хитой блэкаут келтириб чиқарадиган қурол яратганини эълон қилди

23:25 / 19.06.2025
Қозоғистонда электр таъминоти узилгани Ўзбекистонга ҳам таъсир қилди

18:40 / 18.06.2025