Россия мудофаа вазири Ўзбекистонга келди
Ташриф давомида РФ мудофаа вазири Андрей Белоусов Ўзбекистон мудофаа вазири Шуҳрат Холмуҳамедов билан музокаралар ўтказади.

Фото: РИА Новости
Россия мудофаа вазири Андрей Белоусов расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда РФ Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Россия ҳарбий идораси раҳбари Тошкентга ташрифи давомида Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-майор Шуҳрат Холмуҳамедов, шунингдек, мамлакатнинг ҳарбий-сиёсий раҳбарияти билан музокаралар ўтказади.
«Андрей Белоусов Марказий Осиё минтақасида хавфсизликни таъминлаш масалаларини, шунингдек, Россия ва Ўзбекистонинг ҳарбий ҳамда ҳарбий-техник ҳамкорлигини муҳокама қилади», — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 14 май куни Россия президенти ҳукуматнинг янги таркибини тайинлаш ҳақидаги фармонни имзолади ва Андрей Белоусов мудофаа вазири этиб тайинланган эди.
У 1959 йил 17 мартда туғилган, 1981 йилда Москва давлат университетининг иқтисод факултетини имтиёзли диплом билан тамомлаган. Белоусов сўнгги 12 йил давомида иқтисодиёт вазири, президент ёрдамчиси ва бош вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.
Мавзуга оид

00:10
Ҳиндистонда Россияга алоқадор навбатдаги «крипто қироли» ҳибсга олинди

22:24 / 12.03.2025
Кремль Путин ва Трамп учрашуви эҳтимолини муҳокама қилмоқда – ОАВ

20:25 / 12.03.2025
Россияда қарийб 54 минг қамоқхона нозири етишмаётгани маълум бўлди

18:24 / 12.03.2025