Ўзбекистон ва Гуржистон ҳамкорлик режаларини муҳокама қилди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўринбосари ва Гуржистон муваққат ишлар вакили янги йилга мўлжалланган ҳамкорлик режаларини муҳокама қилди.

Фото: ТИВ
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усмонов Гуржистоннинг мамлакатдаги муваққат ишлар вакили Давид Котарияни қабул қилди.
ТИВ маълумотига кўра, йиғилишда 2024 йилда амалга оширилган ҳамкорликдаги ишлар якунлари сарҳисоб қилиниб, жорий йилга мўлжалланган режалар муҳокама қилинди. Ўзбекистон-Гуржистон муносабатларини изчил мустаҳкамлаш ва уларни амалий мазмун билан тўлдиришга интилиш тасдиқланди.
Томонлар икки томонлама кун тартибидаги барча долзарб масалалар, хусусан, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича конструктив мулоқотни давом эттиришга келишиб олдилар.
Мавзуга оид

16:59 / 06.03.2025
Шавкат Мирзиёев 6 та давлат элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди

08:12 / 06.03.2025
Ўзбекистон ва Гуржистон савдо ҳажмини 1 млрд долларга етказишни режалаштирмоқда

20:45 / 05.03.2025
Президент Гуржистон бош вазири Ираклий Кобахидзени қабул қилди

15:00 / 05.03.2025