FT: Хитой ҳукумати бизнесменларни ҳибсга олиш тўлқинини тўхтатишга уринмоқда
2024 йилда ХХРда 80 дан ортиқ компания раҳбарлари қўлга олинди. Уларнинг айримларини ушлашга «ҳеч қандай асос йўқлиги» айтилмоқда. Ҳукумат бу каби ҳаракатлар тадбиркорларни қўрқитиб юборишидан хавотирда.

Фото: Financial Times
Хитой марказий ҳукумати бизнес вакиллари орасида ошиб бораётган хавотирлар туфайли жойлардаги корхоналар раҳбарларининг қўлга олиниш тўлқинини тўхтатишга уринмоқда. Ҳукумат бу иқтисодий ўсишни рағбатлантириш бўйича саъй-ҳаракатларга путур етказишидан хавотирда, деб ёзади Financial Times.
Газета маълумотларига кўра, 2024 йилда ХХРда 80 дан ортиқ компания раҳбарлари қўлга олинган. Уларнинг айримлар «ҳеч қандай асоссиз ёки далиллар кам бўлса-да» ҳибсга олингани тахмин қилинмоқда. FT’нинг ёзишича, аксарият ҳолларда ҳибсга олишлар корхоналарнинг бизнес операцияларига боғлиқ бўлмаган органлар томонидан амалга оширилган. Хитой ОАВ буни «узоқдан туриб балиқ овлаш», деб атамоқда.
Хитой бош вазири Ли Цян декабр ойида компанияларнинг қонунларга риоя этиши устидан назоратни кучайтиришга чақирган. У ҳукумат жарималар, мусодара ёки «юрисдикциясидан ташқари юқори даражадаги ижролар» туфайли даромадлари аномал ўсаётган ҳудудларни текширишга ваъда берган. Таҳлилчиларнинг ҳисоблашича, кўп сонли ҳибсга олишлар кўчмас мулк инқирози шароитида ер сотишдан тушган даромад кескин камайиши оқибатида маҳаллий ҳукуматларнинг молиявий аҳволи ёмонлашгани билан боғлиқ бўлиши мумкин.
«Дўстларимга ҳар томондан босим қилишмоқда», — дейди FT’нинг исми сир қолишини сўраган манбаси. Ушбу хитойлик инвесторнинг айтишича, айрим маҳаллий ҳокимият органлари энг бадавлат инсонларга жарималар белгилаш учун аҳолининг активларини текшириб чиқмоқда. Тадбиркорнинг ўзи бу каби ҳаракатни «умуммиллий шантаж», деб таърифлаган.
Сентябр ойида Хитойдаги етакчи иқтисодчилардан бири Чжу Хэнпэн ёпиқ чатда ХХР етакчиси Си Жинпингнинг бошқарувини танқид қилганидан кейин йўқолиб қолгани тўғрисида хабар берилганди. Ундан олдин эса Хитойда юқори технологиялар соҳасидаги йирик бизнес-воситачи Бао Фан йўқолиб қолганидан кейин унинг банкида 11 миллион долларлик сирли ҳисобрақам пайдо бўлгани аниқланганди.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Эрон ва Исроилнинг ҳарбий салоҳияти: кимда қандай қуроллар бор?
Жаҳон | 18:04 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россияда уч йил ичида биринчи марта иш куни қисқарди
Жаҳон | 14:00
-
Эрон АҚШга яна бир бор таҳдид қилди
Жаҳон | 13:58
-
Британияда олимлар Арктикани «қайта музлатиш» режасини синовдан ўтказмоқда
Фан-техника | 13:50
-
Тошкентда Ўзбекистонда яшайдиган немислар масаласи бўйича ҳукуматлараро комиссия мажлиси бўлиб ўтди
Ўзбекистон | 13:40
Мавзуга оид

17:43 / 04.04.2025
Хитой Трампнинг чақириғини қабул қилди ва жавоб қайтарди

16:27 / 04.04.2025
Хитой АҚШ товарларига бож тарифларини оширади

17:04 / 03.04.2025
Хитой ва Европа Иттифоқи АҚШ янги бож тарифларига норозилик билдирди

23:16 / 01.04.2025