Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Муроджон Аҳмадалиев нокаут билан ғалаба қозониб, камар соҳибига айланди
Ўзбекистонлик боксчи Муроджон Аҳмадалиев учинчи раундда Рикардо Эспиносани техник нокаут билан мағлуб этиб, WBА йўналиши бўйича вақтинчалик жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритди. Жангдан кейин у мутлақ чемпион Наои Иноуэга қарши рингга чиқишни айтди.

Фото: Mark Robinson / Matchroom Boxing
15 декабр, шанбадан якшанбага ўтар кечаси Монте-Карлода профессионал бокс кечаси ўтказилиб, оқшомнинг марказий жанги ўзбекистонлик боксчи Муроджон Аҳмадалиев иштирокида ўтди.
Профессионал бокснинг ярим енгил вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони, 30 ёшли Муроджон Аҳмадалиев (12-1, 9 КО) мексикалик 27 ёшли Рикардо Эспиноса Франкога (30-4, 25 КО) қарши рингга кўтарилди. 12 раундга белгиланган жангда WBA Interim (вақтинча) чемпионлик камари тикилган эди.
Жангни шиддатли бошлаган Муроджон 3-раунддаёқ рақибини рингга қулатди. Ушбу раундда Эспиносани икки марта нокдаун ҳолатига туширган ўзбек боксчиси 3-марта рақибини рингга йиқитгач, рефери техник нокаут қайд этиб, жангни тўхтатди. Натижада, Аҳмадалиев WBA Interim камари соҳибига айланди.
Жангдан кейин ўзбекистонлик боксчи 2025 йилда япониялик мутлақ жаҳон чемпиони Наои Иноуэга қарши рингга чиқишни кутаётганини айтди. Аҳмадалиев Наоидан камар соҳиблиги йўқотишдан қўрқмаса, у билан жангга чиқишга тайёрлигини маълум қилди.
Иноуэ чемпионлик унвонини 24 январь куни IBF`нинг мажбурий рақиби Сем Гудманга қарши ҳимоя қилади.
Наои Иноуэ супер вазн тоифасида амалдаги мутлақ жаҳон чемпиони, тўртта вазн тоифасини забт этишга муваффақ бўлган ва ҳеч қачон мағлуб бўлмаган боксчи ҳисобланади. Япониялик боксчи Жаҳон бокс кенгаши (WBC), Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBО), Халқаро бокс федерацияси (IBF) ва Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBА) чемпионлик унвонларига эга.

Тавсия этамиз
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди
Ўзбекистон | 15:18 / 15.07.2025
Банк карталардан 1 млрд сўмга яқин пулларни ўзлаштирган жиноий гуруҳ қўлга олинди
Жамият | 21:42 / 14.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Барселона» дунёнинг энг қашшоқ давлатидан 44 миллион евро олади
Спорт | 23:49 / 16.07.2025
-
АҚШ хавотирда: BRICS Ғарб гегемониясини йиқитадими?
Жаҳон | 23:14 / 16.07.2025
-
Кўкдаладаги портлаш, Қорақалпоғистонда аномал ҳарорат ва Мирободда ушланган подполковник – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:06 / 16.07.2025
-
Германияни жаҳон чемпиони қилган мураббий Ўзбекистон билан ишлаши мумкин
Спорт | 22:44 / 16.07.2025
Мавзуга оид

11:56 / 07.07.2025
Навбаҳор Ҳамидова жаҳон кубогида ғолиб чиққан илк ўзбекистонлик аёл боксчи бўлди

22:13 / 20.06.2025
Япониялик боксчи чемпионлик унвони учун жангдан сўнг хотирасини йўқотди

10:48 / 31.05.2025
Бектемир Мелиқўзиев америкалик боксчидан устун келди

09:55 / 31.05.2025