Давлат харидларида ишлаб чиқарувчилар экотизими жорий қилинади
“Давлат харидлари – бизнесга кўмак” тамойили асосида “тадбиркорбай” ишлаш тизими йўлга қўйилади.
“Давлат харидларида ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга кенг имкониятлар яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
2025 йил 1 январдан ишлаб чиқарувчилар томонидан товарларни таклиф этишнинг қуйидаги йўналишларини назарда тутувчи очиқ ва шаффоф Ишлаб чиқарувчилар экотизими жорий қилинади:
- ҳудудлар ва товарлар кесимида ишлаб чиқарувчилар тўғрисидаги саноат харитасини ишлаб чиқиш;
- давлат буюртмачилари ва ишлаб чиқарувчилар ўртасида, шунингдек, ишлаб чиқарувчилар ўртасида ўзаро кооперация алоқаларини ўрнатиш ва офтейк шартномалар тузиш имкониятини яратиш;
- “B2B” ва “B2C” форматида “маркетплейс” шаклидаги эркин савдо майдончасини ташкил этиш.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ишлаб чиқарувчилар экотизимининг тўлиқ жорий этилиши ва унинг барқарор фаолият юритишини таъминлаш учун масъул ташкилот эканлиги белгиланди.
“Давлат харидлари – бизнесга кўмак” тамойили асосида “тадбиркорбай” ишлаш тизими йўлга қўйилади.
Айрим тадбиркор ишлаб чиқарувчиларга барча давлат харидлари электрон тизимларида:
- давлат харидларида иштирок этиш учун воситачилик йиғими миқдорига нисбатан 50 фоиз чегирма тақдим этилади;
- харид қилиш тартиб-таомилларида иштирок этишда қўшимча закалат киритилмайди.
Мавзуга оид

16:17 / 03.05.2025
Тошкентда рухсатсиз ўрнатилган реклама, баннер ва пешлавҳалар олиб ташланмоқда

16:23 / 30.04.2025
Турагентлик фаолияти учун лицензия талаби бекор қилинади

14:26 / 29.04.2025
Солиқ кодексига тадбиркорларни қўллашга қаратилган қўшимчалар киритилмоқда

20:43 / 23.04.2025