Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Барча ижро органларини Янги Тошкентга кўчирамиз» — Шавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев барча давлат ижро ҳокимияти органларини Янги Тошкентга кўчириш режаларини маълум қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистондаги ижро этувчи ҳокимият органлари Тошкентдан Янги Тошкент шаҳри ҳудудига ўтказилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев 23 ноябр куни пойтахт атрофида «яшил белбоғ» яратиш бўйича тадбирда маълум қилди.
«Яшил макон деганимиз бу бежиз эмас, бу — келажагимиз. Худо хоҳласа, мана, Янги Тошкентни қуриб, ижро органининг ҳаммасини Янги Тошкентга кўчиришни режа қиляпмиз.
Тасаввур қилинглар, катта машиналар кирмайдиган, тирбандликлар йўқ [ҳудуд] бўлиб... одамлар бундан фақат манфаат қозонади», — деди президент.
Давлат раҳбари Бокуда бўлиб ўтган БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича конференциясида (COP29) сўзлаган нутқини эслатиб ўтган.
«2025 йилни бежиз она табиатни асраш ва яшил иқтисодиёт йили деганим йўқ. Агар биз иқтисодиёт барқарорлиги билан биргаликда мана шу экологияга, яшил иқтисодиётга эътиборимизни берсак… Мана, ҳамма соҳада жаҳон бозорига чиқмоқчимиз, ЖСТга кирмоқчимиз, мақсадимиз битта — бозор топиш.
Тадбиркорларга бозорни очмасак, у тадбиркор шунча технологияни Европадан, Осиёдан, Америкадан, Хитойдан олиб келиб ётибди. Эртага унинг маҳсулоти қаерга боради? Биласизларми, онг ўзгариши керак. Рақобатбардош, коррупциядан холи қилиш учун технологияларни янгилаб, бозорга муносиб маҳсулот чиқариш керак. Мақсад — даромад топиш, манфаат бўлиш», — деди президент.
Шавкат Мирзиёев ялпи ички маҳсулотни 200 млрд долларга етказиш режалари ҳақида гапирди.
«Уч кунлик маърузаларимда айтдим-ку, марра 200 млрд доллар қилиш. Бошлаганимизда 51 млрд [доллар] эди, ҳозир 110 млрд бўляпти, Қилса бўлар экан! Шунинг учун халқимиз, ўз келажагимиз, жонажон ватанимиз учун қилган ҳамма режаларимиз учун мана шу стратегиямизга муносиб ҳаракат қилсак, ана шунда марра бизники бўлади», — деди Шавкат Мирзиёев.
Маълумот учун, 2023 йил июлида «Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинган. 500 минг аҳолига мўлжалланган Янги Тошкент шаҳри Чирчиқ ва Қорасув дарёлари оралиғида барпо этилади.
Янги Тошкент лойиҳасини амалга ошириш учун танлаб олинган ҳудуд — денгиз сатҳидан 500 метр баланд бўлиб, шаҳарга яқинлиги, ўз иқлими, баҳаволиги ва икки дарё ўртасида жойлашгани билан ноёб ҳисобланади.
Давлат раҳбари 2023 йил сентябрида Янги Тошкент шаҳрининг бош режаси лойиҳаси билан танишганида Янги Тошкент «ақлли» ва «боғ шаҳар» бўлишини айтганди.
Тавсия этамиз
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?
Жамият | 17:08 / 10.07.2025
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00 / 11.07.2025
-
АҚШ Сенати қўмитаси Украинага 500 млн долларлик ёрдам ажратишни маъқуллади
Жаҳон | 02:32
-
Дубайда бош ошпаз ролини сунъий интеллект бажарадиган ресторан очилади
Фан-техника | 01:29
-
Шавкат Мирзиёев маҳалла инспектори бўлган катта лейтенантга капитан унвонини берди, фуқароларни яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тартиби белгиланди — маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:54 / 11.07.2025
Мавзуга оид

21:25 / 09.07.2025
Шавкат Мирзиёев Тошкент ва Янги Тошкент шаҳри учун «Ечимлар атласи» тақдимоти билан танишди

16:51 / 18.06.2025
Президент «Тошкент-Шарқий» аэропорти қурилишини бориб кўрди

22:17 / 16.06.2025
Янги Тошкент шаҳригача метро қурилади

22:28 / 12.06.2025