Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Канадада собиқ адлия вазирига суиқасднинг олди олинди
Канада разведкаси маълумотларига кўра, собиқ вазир Эрон учун устувор нишонлардан бири ҳисобланади. Полициячилар ҳужумга тайёргарлик кўришга алоқадор камида икки кишининг изига тушган.

Фото: Getty Images
Канада ҳуқуқ-тартибот органлари собиқ адлия вазири, таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси Ирвин Котлерга суиқасд уюштирилишининг олдини олди, деб хабар беради BBC.
Собиқ вазир суиқасдга тайёргарлик кўрилаётгани бўйича Канада Қироллик отлиқ полициясидан 26 октябр куни хабар топган. Полициячилар ҳужумга тайёргарлик кўришга алоқадор камида икки кишининг изига тушган. Ҳуқуқ-тартибот органлари ҳодиса бўйича бирор тафсилотларни очиқламади ва гумонланувчилар қўлга олинганми ёки яширинишга муваффақ бўлганми — бу бўйича ҳам хабар бермади. Фақат Котлер ўзининг ҳаётига нисбатан таҳдид бартараф этилгани тўғрисида бохабар қилинган.
Котлер Канада Адлия вазирлиги ва Бош прокуратурасини 2003-2006 йилларда бошқарган. 1999 йилдан 2015 йилга қадар Канада парламенти аъзоси бўлган. Ўнлаб йиллардан бери у инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланиб, адвокат сифатида Эрондаги сиёсий маҳбуслар манфаатларига хизмат қилади ва Исроил билан қалин алоқаларга эга.
Котлер Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси террорчилик ташкилоти сифатида тан олиниши кераклигига оид ғояни фаол илгари суриб келган. У Раул Уолленберг Инсон ҳуқуқлари маркази раиси, антисемитизмга қарши кураш бўйича бир қанча ташкилот ва ташаббусларни бошқаради.
Канада разведкаси маълумотларига кўра, собиқ вазир Эрон учун устувор нишонлардан бири ҳисобланади. 2023 йил 7 октябр воқеаларидан кейин Котлер туну кун қўриқланишга ўтган бўлиб, бу ҳозирга қадар ечилмаган. Унга зирҳли автомобил, қуролли қўриқчилар ва бошқа ҳимоя воситалари тақдим этилган.
Тавсия этамиз
Урушга тайёр Жўланий, таксидаги Пизишкиён – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:00 / 20.07.2025
Лёв ёки Кападзе. Миллий жамоа бошқарувида ўзгариш қилиш керакми?
Спорт | 11:30 / 20.07.2025
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистоннинг Беларусдаги туризм элчиси тайинланди
Ўзбекистон | 08:51
-
Россия армияси ҳақидаги «фейклар» иши бўйича айбланувчилар «террорчилар рўйхати»га кирди
Жаҳон | 08:40
-
Қирғизистон Ўзбекистонда кигиз маҳсулотлари ишлаб чиқармоқчи
Иқтисодиёт | 08:30
-
АҚШ собиқ давлат котиби Райс Трампнинг Россияга ултиматумини қўллаб-қувватлади
Жаҳон | 08:18
Мавзуга оид

07:52
Европа давлатлари Эрон билан музокаралар олиб боришга келишиб олди

08:24 / 18.07.2025
АҚШ ва Европа Эрон ядровий келишуви учун дедлайн белгилайди

22:51 / 17.07.2025
Эрон президенти автомобили ўчиб қолганидан кейин такси чақиришга мажбур бўлди

09:45 / 15.07.2025