Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ ва Европа Эрон ядровий келишуви учун дедлайн белгилайди
АҚШ давлат котиби ҳамда Германия, Франция ва Буюк Британия ташқи ишлар вазирлари Теҳрон билан ядровий келишувга эришиш учун август ойи охиригача муддат белгилашга келишиб олди. Шундан сўнг Эронга қарши санкциялар тикланади.

Фото: REUTERS
АҚШ давлат котиби Марко Рубио ва Франция, Германия ва Буюк Британия ташқи ишлар вазирлари телефон орқали Эронга ядровий келишувга эришиш учун август ойи охиригача вақт беришга келишиб олди. Бу ҳақда Американинг Axios нашри суҳбат мазмунидан хабардор уч манбага таяниб хабар берди.
Агар Теҳрон белгиланган муддатда ядровий келишувга рози бўлмаса, Европа давлатлари БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2015 йилги ядровий келишувга кўра Эронга қарши олиб ташланган барча санкцияларини тиклаш учун snapback механизмидан фойдаланиш ниятида. Бу механизм октябргача қўлланиши мумкин ва шу ойда Россия Хавфсизлик кенгашининг навбатдаги раислигини ўз зиммасига олади. Европа давлатлари бунгача улгурмоқчи. Snapback фаоллаштирилганда, БМТ Хавфсизлик кенгаши 30 кун ичида Эронга қарши санкцияларни юмшатишни давом эттириш тўғрисида қарор қабул қилиши керак: бунинг учун тўққизта ижобий овоз ва АҚШ, Россия, Хитой, Буюк Британия ёки Франция вето қўймаслиги керак. Агар резолюция қабул қилинмаса, санкциялар тикланади.
Қўшма Штатлар ва Европа дипломатик усуллар иш бермаса, бу вариантни «захира» сифатида кўриб чиқмоқда, дея қайд этади Axios. Нашрнинг икки манбаси хабар беришича, яқин ҳафталарда европалик дипломатлар Эронни чекловлар қайта киритилмаслиги учун қандайдир чоралар кўришга кўндирмоқчи. Бу қадамлар қаторига Ислом Республикаси ва Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (АЭХА) ўртасидаги ҳамкорликни қайта тиклаш ва Эрондан 60 фоизгача бойитилган 400 кгга яқин уранни олиб чиқиб кетиш киради.
Германия Ташқи ишлар вазирлиги вакилининг Reuters агентлигига айтишича, Эрон ядро дастури бўйича «халқаро ҳамжамиятнинг хавфсизлик манфаатларини ҳисобга оладиган» «барқарор ва текширилиши мумкин бўлган дипломатик ечим»га эҳтиёж бор. «Эрон ҳеч қачон ядро қуролига эга бўлмаслиги керак», — деди немис дипломати.
Айни пайтда, Теҳрон БМТ Хавфсизлик кенгаши санкцияларининг тикланиши «адекват ва мутаносиб жавоб»га сабаб бўлишини маълум қилди.
Тавсия этамиз
Уруш тақдири Аляскада ҳал бўлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 17:31 / 10.08.2025
Корея: Гапирилмайдиган ҳақиқатлар (2-қисм) | SUBYEKTIV
Жамият | 18:07 / 09.08.2025
Лазизбек Муллажонов биринчиси эмас. Допинг сабаб дисквалификация қилинган машҳур ўзбек спортчилари
Спорт | 20:54 / 08.08.2025
«Олтин тўп»га даъвогарлар рўйхати эълон қилинди
Спорт | 16:40 / 08.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво ҳарорати пасайиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 11:42
-
Аляскадаги учрашув Путин учун синов – НАТО бош котиби
Жаҳон | 11:32
-
Исроилнинг Ғазога берган зарбасида «Ал-Жазира» журналистлари ҳалок бўлди
Жаҳон | 11:28
-
Аляскада Трамп ва Путин учрашуви учун катта уй тайёрланмоқда
Жаҳон | 11:22
Мавзуга оид

11:22
Аляскада Трамп ва Путин учрашуви учун катта уй тайёрланмоқда

09:36
Америкалик эркак ChatGPT маслаҳатлари туфайли шифохонага тушди

07:41
Эрон расмийси: Зангезур йўлаги «Трамп ёлланма аскарлари қабристони»га айланади

01:11